Главные новости
Главная / Жаҳон / Нигерия муфтийлари мусулмонларни ўзларининг ҳисобларидан ҳажга юборишади
Место рекламы

Нигерия муфтийлари мусулмонларни ўзларининг ҳисобларидан ҳажга юборишади

%d1%85%d0%b0%d0%b6Нигериянинг мусулмон пешқадамлари султон Сокото Саад ҳожи Абубакр III бошчилигида ҳукуматга ҳаж йўлланмаларига маблағ ажратишга тайёр эканликларини билдиришди.  Султон Сокото – бу мамлакатнинг анъанавий диний раҳбарининг унвонидир.

Нигерия давлати барча дин вакиллари учун  муқаддас қадамжолар зиёратининг маблағ  таъминотини тўхтатиб қўйган эди. Шунинг учун давлат Президенти мусулмон  пешқадамларининг  таклифини мамнунлик билан қарши олишди.

«Хайрия таклифини қабул қилар экан, Президент амир ваколатхонаси  давлат ғазнасидан ҳеч қандай пул олмаслигини билдириб ўтди»,– дея тушунтирди Президентнинг ижтимоий масалар бўйича маслаҳатчиси   Малям Гарба Шеху.

«е-ислам.кз»нинг  хабар беришича, Нигерия ҳалқи қонуннинг бу моддаси давлат ғазнасига ортиқча ҳаражат бўлади, деб ҳисоблашарди. Шу сабабли давлатнинг муқаддас қадамжолар зиёратининг таъминотини тўхтатилишини қўллаб-қувватлашган.  Бунинг орқасидан эса миллионлаб долларлар тежаб қолинган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Anvar

Check Also

yangi-klip

Янги клиплар 2019

Янги узбек ва хорижа клиплар. Барча форам ва машхур клип 2019 йилга. ТОЖИКЧА (ФИРУЗА) Хорижа …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари