Главная / Спорт / «Навбаҳор» аёл мухлисалар учун ўз стадионидан бепул сектор ажратди
Место рекламы

«Навбаҳор» аёл мухлисалар учун ўз стадионидан бепул сектор ажратди

Наманганнинг «Навбаҳор» клуби футбол бўйича Ўзбекистон Pepsi Суперлига 24-туридан ўрин олган «Навбаҳор – Металлург» жамоалари ўртасидаги беллашувни бевосита стадионда томоша қилишни хоҳлаган аёллар учун махсус қулайлик яратди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Навбаҳор» матбуот хизмати
Фото: «Навбаҳор» матбуот хизмати

Гап шундаки, клуб раҳбарияти жамоанинг аёл мухлисалари учун «Навбаҳор»нинг уй стадиони бўлмиш «Марказий» ўйингоҳидан махсус 15-секторни ажратиб берди. Эндиликда улар учрашувни бепул тўғридан-тўғри кузатиб бориш имкониятини қўлга киритди.

Маълумот учун, «Навбаҳор» – «Металлург» ўйини эртага, 23 сентябрь куни бўлиб ўтади. Баҳс 20:00 да бошланиши белгиланган.

Аввалроқ «Навбаҳор» клуби «Навбаҳор» – «Пахтакор» беллашувидаги маҳаллий мухлисларнинг тартибсизликлари туфайли 27 нафар мухлисни жазолаган эди. Жазога кўра, тартибсизлик уюштирган мухлислар «Марказий» стадионига киритилмайди. Орадан бироз муддат ўтгач, ПФЛ ҳам ўйинда юз берган ҳолатни ўрганиб чиқди. Натижада «Навбаҳор» клубига 25 миллион сўм жарима солинди. Бундан ташқари агар яна шундай тартибсизликлар содир бўлса, жамоа уй учрашувларини мухлисларсиз ўтказиши мумкинлиги борасида огоҳлантирилди.

 

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Taxmin miss

Check Also

Равшан Ирматов рассудит матч

Равшан Ирматов рассудит матч Кубка Азии Иран – Ирак

Завтра, 16 января, состоится матч между сборными Ирана и Ирака в рамках 3-го тура групповой …