Бир кунда беш вақт (бомдод, пешин, аср, шом ва хуфтон) намоз ўқиш ҳар бир мусулмонга фарздир.
АЗОН
Бомдод намози икки ракат суннат, икки ракат фарз – жами тўрт ракатдан иборат. Бомдод намозининг икки ракат суннати қуйидагича ўқилади:
1. «Аллоҳ ризолиги учун қибла томонга юзланиб, бугунги бомдод намозининг икки ракат суннатини ўқишни ният қилдим», деб кўнгилдан ўтказилади (1–2-расмлар).
2. «Аллоҳу акбар», деб ифтитоҳ такбири айтилади. Бу такбирда эркаклар қўллар кафтини қиблага қаратиб, бош бармоқларининг учини қулоқларининг юмшоқ жойига теккизишади (3- расм).
Аёллар қўлларини елка баробарида кўтарадилар (4-расм).
3. Қўллар боғланади. Эркаклар ўнг қўл кафтини чап қўл устига қўйишади. Ўнг қўлнинг бош ва кичик бармоқлари билан чап қўл билагини ушлашади (5-расм).
Аёллар ўнг қўлни чап қўл ус-тида тутиб, қўлларини кўкракка қўядилар (6-расм).
Бу ҳол «қиём» дейилади. Қиёмда (тик турган ҳолда) сажда қилинадиган жойга қараб, навбати билан, қуйидагилар ўқилади.
САНО ДУОСИ
Субҳ`анакалл`оуҳумма ва биҳамдика ва таб`арокасмука ва та`аъла жаддука ва л`а ил`аҳа ғойрук.
Маъноси:
«Аллоҳим! Сенинг номинг муборакдир. Шон-шарафинг улуғдир. Сендан ўзга илоҳ йўқдир».
Фотиҳа сурасидан сўнг бир зам (қўшимча) сура ўқилади. ФОТИҲА ва ЗАМ суралар
4. Зам сура тугагач, «Аллоҳу акбар», деб руку қилинади. Эркаклар тирсаклари ва тиззаларини букмасдан, бармоқларини очган ҳолда, тиззаларини маҳкам чангаллаб эгиладилар (7-расм).
Аёллар эркакларга нисбатан озроқ эгиладилар. Тиззаларини бир оз букадилар. Бармоқларини жамлаб тиззаларини тутадилар. (8-расм).
Рукуда уч марта «Субҳана роббийал азийм» (Эй буюк Роббим, Сен барча нуқсонлардан поксан), дейилади.
5. Рукудан «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ» (Аллоҳ Уни ҳамд этганларни эшитгувчидир), деб қад кўтарилади, бу ҳолат «қавма» дейилади.
Қавма ҳолида: «Роббана лакал ҳамд» (Эй Роббимиз, ҳар турли ҳамд-санолар ёлғиз Сенгадир), дейилади (9–10-расмлар).
6. «Аллоҳу акбар» деб аввало тиззалар, кейин қўллар, сўнг пешона ва бурун ерга теккизилиб, сажда қилинади. Сажда қилинаётганда оёқ панжалари қиблага қаратилади, эркакларнинг тирсаклари ерга тегмайди (11-расм).
Аёллар тирсакларини ерга қўядилар (12- расм).
Саждада уч марта: «Субҳана роббийал аъла» (Эй улуғ Роббим, Сен бутун нуқсонлардан поксан), дейилади.
7. «Аллоҳу акбар» деб саждадан бош кўтарилади ва тиз чўккан ҳолда бир оз ўтирилади, бу ҳолат «жалса» дейилади. Жалсада қўллар, бармоқлар ўз ҳолича тутилиб, сонга қўйилади. Бармоқ учлари тизза билан тенг бўлиши лозим (13–14-расмлар).
8. Эркаклар чап оёқлари устига ўтирадилар. Ўнг оёқ панжалари қиблага қаратилади (15- расм).
Аёллар оёқларини ўнг тарафдан чиқариб ўтирадилар (16-расм).
8. «Аллоҳу акбар», деб иккинчи марта сажда қилинади. Саждада уч марта: «Субҳана роббийал аъла», дейилади (17– 18-расмлар)
Шу билан биринчи ракат тугайди.
9. «Аллоҳу акбар», деб қиёмга (тикка) турилади (19–20-расмлар).
10. Қиёмда «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм»дан бошлаб, Фотиҳа сураси, орқа-сидан бир зам сура ўқилади.
11. «Аллоҳу акбар», деб руку қилинади. Рукуда уч марта «Субҳана роббийал азийм», дейилади (21–22-расмлар).
12. «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ», деб тик турилади, кетидан «Роббана лакал ҳамд», дейилади (23–24-расмлар).
13.«Аллоҳу акбар», деб саждага борилади. Саждада уч марта «Субҳана роббийал аъла», дейилади (25—26-расмлар).
14. «Аллоҳу акбар», деб саждадан бош кўтарилади ва бир оз ўтирилади (27–28-расмлар).
15. «Аллоҳу акбар», деб иккинчи бор сажда қилинади. Саждада уч марта: «Субҳана роббийал аъла», де-йилади (29–30-расм-лар).
16. «Аллоҳу акбар», деб саждадан бош кўтарилиб (31–32-расмлар) қаъдада ўтирилади ва қуйидагилар ўқилади:
«АТТАҲИЙЙАТ» ДУОСИ
Аттаҳийй`ату лилл`аҳи вас-солав`ату ваттоййиб`ат. Ассал`аму ъалайка аййуҳан- набиййу ва роҳматулл`оҳи ва барок`атуҳ. Ассал`аму ъалайн`а ва ъал`а иб`адиллаҳис-с`олиҳ`ийн. Ашҳаду алл`а ил`аҳа иллалл`оҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳ`у ва рос`улуҳ.
Мазмуни:
Мол, бадан, тил билан адо этиладиган бутун ибодатлар Аллоҳ учундир. Эй Набий! Аллоҳнинг раҳмати ва баракоти Сизга бўлсин. Сизга ва солиҳ қулларга Аллоҳнинг саломи бўлсин. Иқрорманки, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Ва яна иқрорманки, Муҳаммад, алайҳиссалом, Аллоҳнинг қули ва элчисидирлар.
САЛОВОТ
Алл`оҳумма солли ъал`а Муҳаммадив-ва ъал`а `али Муҳаммад. Кам`а соллайта ъал`а Иброҳ`има ва ъал`а `али Иброҳ`им. Иннака ҳам`идум-маж`ид. Алл`оҳумма б`арик ъал`а Муҳаммадив-ва ъал`а `али Муҳаммад. Кам`а б`арокта ъал`а Иброҳ`има ва ъал`а `али Иброҳ`им. Иннака ҳам`идум-маж`ид.
Мазмуни:
Аллоҳим, Иброҳим ва унинг оиласига раҳмат этганинг каби, Муҳаммад ва ул зотнинг оиласига раҳмат айла, Сен ҳамду мақтовга лойиқ ва буюк Зотсан. Аллоҳим, Иброҳим ва унинг оиласига баракотингни эҳсон этганинг каби Муҳаммад ва ул зотнинг оиласи устига ҳам баракотингни эҳсон айла. Сен ҳамду мақтовга лойиқ ва буюк Зотсан.
ДУО
Роббан`а `атин`а фид-дунй`а ҳасанатав-ва фил `ахироти ҳасанатав-ва қин`а аз`абан-н`ар.
Мазмуни:
«Эй Роббимиз, бизга бу дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшиликни бергин ва бизни дўзах олови азобидан сақлагин».
17. Аввал ўнг, кейин чап елкага қараб: «Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ» деб салом берилиб намоздан чиқилади (33—38-расмлар).
Шу билан бомдод намозининг икки ракат суннати тугайди. Бомдод намозининг икки ракат фарзи ҳам худди шу тартибда ўқилади. Фарқи — аввало, эркаклар ниятдан олдин (бошқа фарз намозлари олдидан ҳам) қуйидаги иқомат такбирини айтишади:
Бомдод намозининг фарзига қуйидагича ният қилинади: «Аллоҳ ризолиги учун бомдод намозининг икки ракат фарзини ўз вақтида ўқишни ният қилдим». Қолган қисми суннат билан бир хил давом этаверади.
ПЕШИН НАМОЗИ
Пешин намози тўрт ракат суннат, тўрт ракат фарз ва икки ракат суннатдан иборат. Тўрт ракат суннат қуйидагича ўқилади:
1. Ният қилинади.
2. Ифтитоҳ такбири айтилади.
3. Сано дуоси ўқилади.
4. Фотиҳа сураси. Кейин бирорта зам сура.
5. Руку. 6. Сажда.
7. «Аллоҳу акбар» деб туриб, яна Фотиҳа сураси, зам сура.
8. Руку.
9. Сажда.
10. Ўтириб «Аттаҳиййат» ўқилади.
11. «Аллоҳу акбар» деб яна туриб, Фотиҳа сураси ва зам сура.
12. Руку.
13. Сажда.
14. «Аллоҳу акбар» деб тўртинчи ракатга турилади. Яна Фотиҳа сураси ва зам сура.
15. Руку.
16. Сажда.
17. Ўтириб, «Аттаҳиййат», «Саловот», «Роббана» дуолари ўқилади.
18. Салом бериб намоздан чиқилади. Пешин намозининг фарзи ҳам айни шу тартибда ўқилади. Фақатгина ният қилинаётганда «Аллоҳ розилиги учун пешин намозининг тўрт ракат фарзини ўқишга ният қилдим», дейилади. Бундан ташқари, фарзда учинчи ва тўртинчи ракатларда «Фотиҳа»дан кейин зам сура қўшилмайди. Пешин намозининг икки ракат суннати бомдод намозининг суннати каби ўқилади.
АСР НАМОЗИ
Аср намози тўрт ракат фарздан иборат. Бу намоз билан пешин намози фарзининг ўқилиши бир хил. Ниятда «Аср намозининг тўрт ракат фарзини…» дейилса бўлди. ШОМ НАМОЗИ Шом намози уч ракат фарз ва икки ракат суннатдан иборат. Уч ракатли фарзнинг ўқилиши:
1. Ният.
2. Ифтитоҳ такбири.
3. Сано.
4. Фотиҳа, зам сура.
5. Руку.
6. Сажда.
7. Туриб, Фотиҳа, зам сура.
8. Руку.
9. Сажда.
10. Ўтириб, «Аттаҳиййат».
11. Туриб, фақат Фотиҳа.
12. Руку.
13. Сажда.
14. Ўтириб, «Аттаҳиййат», «Саловот», «Роббана» дуолари.
15. Салом. Шом намозининг икки ракат суннати бомдод намозининг икки ракат суннати каби ўқилади.
ХУФТОН НАМОЗИ
Хуфтон намози тўрт ракат фарз, икки ракат суннатдан иборат. Хуфтон намозининг тўрт ракат фарзи пешин намозининг фарзи каби ўқилиб, фақат ниятда фарқ бўлади. Хуфтоннинг икки ракат суннати ҳам юқорида ўрганганимиз бомдод ва шом намозларининг икки ракат суннатлари каби бир хил тартибда ўқилади.
ВИТР НАМОЗИ
Витр намози уч ракатли бўлиб, вожиб ибодат саналади. Фарздан қуйироқ, суннатдан улуғ туради. Ўқилиши шарт. Бирор сабаб ила вақтида ўқилмай қолса, қазоси ўқилади. Витр намози хуфтон намозидан кейин ўқилади. Қуйидаги тартибда адо этилади:
1. Ният.
2. Ифтитоҳ такбири.
3. Сано.
4. Фотиҳа, зам сура.
5. Руку.
6. Сажда.
7. Иккинчи ракатга туриб, «Фотиҳа», зам сура.
8. Руку.
9. Сажда.
10. Ўтириб, «Аттаҳиййат» дуоси.
11. Учинчи ракатга туриб «Фотиҳа», зам сура.
12. Зам сурадан кейин ўша тик турган ҳолда «Аллоҳу акбар», деб қулоқ қоқилади.
13. Қўл қовуштирилиб, Қунут дуоси ўқилади.
ҚУНУТ ДУОСИ
Алл`оҳумма инн`а настаъ`инука ва настағфирук. Вануъмину бика ва натавакалу ъалайка ва нусн`ий ъалайкал хойр. Куллаҳ`у нашкурука ва л`а накфурук. Ва нахлаъу ва натруку май-йафжурук. Алл`оҳумма ийй`ака наъбуду ва лака нусолл`ий ва насжуду ва илайка насъ`а ва наҳфиду нарж`у роҳматак(а). Ва нахш`а ъаз`абака инна ъаз`абака бил куфф`ари мулҳиқ.
Маъноси:
Аллоҳим! Биз Сендан ёрдам истаймиз, гуноҳларимизни афу этишингни сўраймиз. Аллоҳим! Сенга имон келтирамиз, ишларимизда Сенга суянамиз ва Сенга таваккал қиламиз. Ва Сенга ҳамд айтамиз. Бутун яхшиликлар Сендандир. Бизларга берганинг шунча неъматлар туфайли Сенга шукрона айтамиз ва нонкўрлик қилмаймиз. Сенга қарши нонкўрлик қилган гуноҳкорлардан айриламиз, улар билан алоқани узамиз. Аллоҳим! Биз ёлғиз Сенгагина қуллик қиламиз, намозни Сен учунгина ўқиймиз. Сенгагина сажда қиламиз. Сенгагина интиламиз. Ибодатни хушуъ-камтарлик билан адо этамиз. Раҳматинг кўп бўлишини сўраймиз, азобинг-дан қўрқамиз. Ҳеч шубҳа йўқки, Сенинг азобинг кофирларгадир.
14. Руку.
15 Сажда.
16. Ўтириб «Аттаҳиййат», «Саловот», «Роббана» дуолари.
18. Салом.
Намоз салом билан тугайди. Саломдан кейинги амаллар (тасбеҳоту дуолар) мажбурий эмас, аммо ниҳоятда савоблидир. Фарз намозларидан кейин қуйидаги дуони ўқиш суннатдир: Алл`оҳумма антас-сал`ам ва минкас-сал`ам. Таб`арокта й`а залжал`али вал икр`ом.
Мазмуни:
Эй Аллоҳим, Сен барча айб-нуқсонлардан поксан. Барча саломатлик ва раҳмат Сендандир. Эй азамат ва қудрат эгаси бўлган Аллоҳим, Сенинг шонинг улуғдир. Умуман, ҳар вақт намозни тугатгандан сўнг Оятал курси ўқилса, тасбеҳот қилинса, савоби улуғ бўлади.
ОЯТАЛ КУРСИ
Аъ`узу билл`аҳи минаш-шайт`онир рож`ийм. Бисмилл`аҳир роҳм`анир роҳ`ийм. Алл`оҳу л`а ил`аҳа илл`а ҳувал ҳаййул қойй`ум. Л`а та’хузуҳ`у синатув-ва л`а на`вм. Лаҳу м`а фис-сам`ав`ати ва м`а фил арз. Манзаллаз`ий яшфаъу ъиндаҳ`у илл`а би’изниҳ. Яъламу м`а байна айд`иҳим ва м`а холфаҳум ва л`а йух`ит`уна би шай’им-мин ъилмиҳ`и илл`а бима ш`аъа. Васиъа курсиййуҳус-сам`ав`ати вал арз. Ва л`а йаъ`удуҳ`у ҳифзуҳум`а ва ҳувал ъаллиййул ъаз`ийм.
Мазмуни:
Аллоҳ — Ундан ўзга илоҳ йўқдир. (У ҳамиша) тирик ва абадий турувчидир. Уни на мудроқ тутар ва на уйқу. Осмонлар ва Ердаги (барча) нарсалар Уникидир. Унинг ҳузурида ҳеч ким (ҳеч кимни) Унинг рухсатисиз шафоат қилмас. (У) улар (одамлар)дан олдинги (бўлган) ва кейинги (бўладиган) нарсани билур. (Одамлар) Унинг илмидан фақат (У) истаганча ўзлаштирурлар. Унинг Курсийси осмонлар ва Ердан (ҳам) кенгдир. У иккисининг ҳифзи (тутиб туриши) Уни толиқтирмас. У олий ва буюкдир.
ТАСБЕҲ
Субҳаналлоҳ (33 марта)
Алҳамдулиллаҳ (33 марта)
Аллоҳу акбар (33 марта)
Л`а ил`аҳа иллалл`оҳу ваҳдаҳ`у л`а шар`ика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд. Ва ҳува ъал`а кулли шай’ин қод`ир.
Мазмуни:
Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. У ягонадир, шериги йўқ, бутун мулк Уникидир. Ҳамд-мақтов Унга хосдир. Ва У ҳар нарсага қодир зотдир.
ЖАНОЗА НАМОЗИ
Ният: «Аллоҳ ризолиги учун жаноза намозини ўқишни ният қилдим. Ушбу имомга иқтидо қилдим». Имом билан бирга такбир туширилгач, Сано дуоси ўқилади: «Субҳ`анакалл`оҳумма ва биҳамдик. Ва таб`арокасмук ва та`аъла жаддук ва жалла сан`аук ва л`а ил`аҳа ғойрук». Сўнг имом овоз чиқариб, «Аллоҳу акбар» деб такбир айтади. Бу такбирда қўллар кўтарилмайди. Қовуштирилган ҳолида «Саловот» дуоси ўқилади. Яна қўлни кўтармасдан «Аллоҳу акбар» деб такбир айтилади ва жаноза дуоси ўқилади. Дуодан сўнг яна қўллар қовуштирилган ҳолда «Аллоҳу акбар», дейилиб, ўнг ва чап томонларга салом берилади.
ЖАНОЗА ДУОЛАРИ
Ҳар бир жанозада дастлаб қуйидаги дуо ўқилади:
Алл`оҳуммағфир лиҳаййин`а ва маййитин`а ва ш`аҳидин`а ва ғ`о’ибин`а ва соғ`ийрин`а ва каб`ийрин`а ва закарин`а ва унс`ан`а. Алл`оҳумма ман аҳйайтаҳ`у минн`а фааҳйиҳ`и ъалал Исл`ам. Ва ман таваффайту минн`а фатаваффаҳ`у ъалал ийм`ан.
Маъноси:
«Эй Раббим! Тиригимизни ва ўлигимизни, бу ерда бўлганларни ва бўлмаганларни, кичикларимизни ва катталаримизни, эркак ва аёлларимизни кечиргин. Аллоҳим, Биздан туғилажак янги наслларни Ислом динида дунёга келтир. Ажали етиб ҳаётдан кўз юмадиганларнинг жонларини имонли ҳолларида олгин».
Жанозаси ўқилаётган маййит балоғатга етмаган ўғил бола бўлса, мана бу дуо ўқилади:
Алл`оҳуммажъалҳ`у лан`а фаротав-важъал ҳ`у лан`а ажров-ва зухров- важъалҳ`у лан`а ш`афиъам-мушаффаъан.
Мазмуни:
«Аллоҳим! Бу болани жаннатда бизни қаршилаб олувчи ва охират армуғони қил… Аллоҳим! Бу болани биз учун шафоатчи қил ва шафоатини мақбул айла».
Жаноза балоғатга етмаган қиз бола учун ўқилаётган бўлса, қуйидаги дуо ўқилади:
Алл`оҳуммажъалҳ`а лан`а фаротав-важ-ъалҳ`а лан`а ажров-ва зухров- важъалҳ`а лан`а ш`афиъатам-мушаффаъаҳ.
Маъноси:
Аллоҳим! Шу қиз болани жаннатда бизни қаршилаб олувчи ва охират армуғони қил… Аллоҳим! Бу қизни биз учун шафоатчи қил ва шафоатини мақбул айла. Бу дуоларни билмаганлар «Алл`оҳуммағфир лий ва лаҳ`у ва лил-муъмин`ийна вал муъмин`ат».
Яъни, Аллоҳим, мени ва уни, эркак ва аёл барча имон келтирганларни мағфират айла», дея дуо қилсалар ёки «Роббана…» дуосини ўқисалар ҳам бўлади. Жаноза намозининг бошланишига улгурмаган киши жамоатга тезда қўшилиб ифтитоҳ такбирини айтади ва имомга иқтидо қилади. Имом салом берганидан кейин, лекин ҳали тобут кўтарилмасдан аввал қолган такбирларни ўзи айтади. Тушган, ўлик туғилган болага жаноза ўқилмайди. Бир исм қўйилиб ювилади ва матога ўраб, кўмилади. Тирик туғилиб ўлган бола ювилиб, жанозаси ўқилади.
ҲАЙИТ НАМОЗИ
1. «Аллоҳ ризолиги учун Рамазон (ёки Қурбон) ҳайити намозини ўқишни ният қилдим. Юзимни қибла тарафга қаратдим. Ушбу имомга иқтидо қилдим», деб ният қилинади.
2. Имом «Аллоҳу акбар», дея такбир айтгач жамоат ҳам қўлларини кўтариб, ичида ифтитоҳ такбирини айтади.
3. Ҳар ким ичида Сано дуосини ўқийди. Сўнгра имом кетма-кет қўлларини қулоқларига кўтариб, уч марта такбир айтади. Жамоат ҳам унга эргашади. Биринчи ва иккинчи такбирда қўллар ён томонга туширилади. Учинчи такбирдан сўнг қўллар боғланиб, қиём ҳолида турилади.
4. Шундан кейин имом ичида «Аъузу»ни ва «Бисмиллаҳ»ни айтиб, овоз чиқариб Фотиҳа сурасини ва зам сурани ўқийди.
5. Руку ва саждадан сўнг иккинчи ракатга турилади. Имом Фотиҳа сураси билан бир кичик сура ўқигач, рукуга бормай туриб, худди биринчи ракатдаги каби уч марта такбир айтади. Тўртинчи такбирдан кейин қўллар боғланмасдан рукуга кетилади ва саждалар адо этилади. Саждадан сўнгра «Аттаҳиййат» ва «Саловот» ўқиб, салом берилиб, намоз тугатилади.
ЖУМА НАМОЗИ
Жума намози икки ракат фарз бўлиб, ундан олдин ва кейин тўрт ракат суннат ўқилади. Илк ва охирги суннатлар пешин намозининг суннатлари каби ўқилади. Имомга иқтидо қилиб ўқиладиган икки ракат фарз эса, бомдод намозининг фарзи каби ўқилади. Жума намозида икки ракат фарз ўқилмасдан олдин имом минбарда хутба қилади. Жума намози ҳур, озод, муқим, саломатлиги жойида, оёқлари соғ кишига фарздир. Жума намозининг шартлари:
1) пешин намози ўқиладиган вақтда ўқиш;
2) намоздан олдин хутба ўқиш;
3) жума ўқиладиган жой ҳаммага очиқ бўлиши;
4) имомдан ташқари камида уч кишидан иборат жамоат бўлиши;
5) имом жума намозини ўқиши учун расман рухсатли бўлиши;
6) жума ўқиладиган жой шаҳар ёхуд шаҳар ҳукмида бўлиши керак.
НАМОЗНИ БУЗАДИГАН ҲОЛЛАР
– намоз пайтида гаплашиш;
– бирор нарса ейиш ёки ичиш;
– ўзи эшитадиган даражада кулиш (ёнидаги эшитадиган қилиб кулса, таҳорат ҳам бузилади);
– бировга салом бериш ёки саломга алик олиш;
– қибладан бошқа томонга бурилиш;
– дунёвий бирор ташвиш туфайли «уф» тортиш, «оҳ-воҳ» дейиш ва йиғлаш (гуноҳларига тавба қилиб, Аллоҳдан кечиришликни сўраб йиғласа бўлади);
– атайлаб йўталиш;
— бир рукнда уч мартадан ортиқ бегона ҳаракат қилиш (масалан: кийимни тўғрилаш, қашиниш ва ҳоказо);
– намозда ўқиладиган оятларни маъноси бузиладиган даражада янглиш ўқиш;
– намоз ўқилаётган пайтда таҳоратнинг синиши.
— сажда ҳолида иккала оёқни ердан кўтариш.
НАМОЗНИНГ САВОБИНИ КАМАЙТИРАДИГАН ҲАРАКАТЛАР
– Бармоқларни қисирлатиш, уст-бошни ўйнаш; – кўзни юмиш, у ёқ-бу ёққа аланглаш; – рукуда «Субҳана роббийал ъазийм»ни уч мартадан кам айтиш ёки умуман айтмаслик; – саждада «Субҳана роббийал аъла»ни уч мартадан кам айтиш ёки ҳеч айтмаслик; – қибла, ўнг томон ва саждагоҳда жонли нарсалар суратининг бўлиши; – йўл устида эгаси рози бўлмаган бир жойда намоз ўқиш; — сажда ҳолида бир оёғини ердан кўтариш.
НАМОЗНИНГ ВОЖИБЛАРИ
1. Қиёмда Фотиҳа сурасини ўқиш. 2. Фарз намозларининг аввалги икки ракати, витр ва нафл намозларининг ҳар ракатида Фотиҳадан кейин зам сура ўқиш. 3. Уч ва тўрт ракатли намозларда иккинчи ракатдан ке-йин ўтириш. 4. Имомнинг бомдод, ҳайит, жума намозларида, шом, хуфтон намозларининг аввалги икки ракатида Фотиҳа ва зам сурани овоз чиқариб ўқиши. Пешин ва аср намозларида эса, имомнинг ҳам, якка ўзи ўқиётган намозхоннинг ҳам овоз чиқармай ўқиши. 5. Витр намозида Қунут дуосини ўқиш.
НАМОЗНИНГ СУННАТЛАРИ
1. «Аллоҳу акбар» деб намоз бошлагандан кейин Санони ўқиш.
2. Санодан кейин ичида «Аъузубиллаҳ» ва «Бисмиллаҳ»ни айтиш.
3. Фотиҳани ўқигандан кейин махфий тарзда «омин» дейиш.
4. Имом рукудан кейин «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ» деб турганида «Роббана лакал ҳамд» дейиш. Намозни ёлғиз ўқиганлар учун эса, иккаласини ҳам айтиш.
5. Фарзларнинг биридан иккинчисига ўтаётганда «Аллоҳу акбар» дейиш.
6. Намозда бошни жуда эгиб ҳам, жуда тикка ҳам тутмаслик, ўртамиёна ушлаш.
7. Рукуда қўл бармоқлари орасини очиб икки тиззани маҳкам чангаллаш, камида уч марта «Субҳана роббийал ъазийм» дейиш. Аёллар бармоқларини тизза устида, жипс ҳолда тутишади, тиззаларини бир оз букишади.
8. Саждада пешонани қўллар орасига олиш, қўл бармоқларини жипс тутиш. Бунда бош бармоқ қош тўғрисига қўйилади.
9. Саждада эркаклар оёқлари, қўллари, бурни ва пешонаси ерга тегиб туриши, боши икки қўли орасида бўлиши, билакларини ерга ҳам, қобирғасига ҳам теккизмасдан тутиши ҳамда оёқларининг бармоқларини қиблага қаратиб туриши. Аёллар эса, қўлларини ёнларига жипс этган ҳолда ерга теккизиб, сажда қиладилар.
10. Эркаклар ўтирганда чап оёғи устига ўтириб, ўнг оёғи қадамини тик тутиб, бармоқларини қиблага қаратиб ўтириши, аёлларнинг эса икки оёқларини ўнг томонга қаратиб, чап қуймичига ўтириши.
11. Тик турганда икки оёқ орасини тўрт бармоқ кенглигида очиқ ушлаш. Аёллар оёқларини жипс тутишади.
12. «Ташаҳҳуд» (Аттаҳиёт), «Саловот», «Роббана» дуоларини ўқиш.
13. Аввал ўнг, кейин чап томонга салом бериш.
НАМОЗНИНГ МУСТАҲАБЛАРИ
1. Кўча-кўйда ёки далаларда, умуман очиқ жойларда намоз ўқимоқчи бўлса, олдидан бирор ҳайвон ёки инсон ўтмаслиги учун бир тўсиқ — сутра қўйиш.
2. Намоз бошлаётганда «Аллоҳу акбар» деб бош бармоқларини қулоқ юмшоғига, кафтини эса қиблага қаратиш. Аёллар эса, қўлларини кўкрак баробарида кўтариб, сийналари устига қўядилар.
3. Муаззин такбирда «Ҳаййа ъалас-солаҳ» дейиши билан ўрнидан туриш, «Қод-қоматис- солаҳ» деганида, «Аллоҳу акбар» деб намозни бошлаш.
4. Қиёмда сажда қиладиган ерга, рукуда оёқ устларига, саждада бурнининг юмшоғига, қаъдада кўкраклари ўртасига, саломда эса елкасига қараш.
5. Саждага боришда аввал тиззаларини, кейин қўлларини ерга қўйиш.
6. Намозда эсноқ келса, оғизни очмаслик. Агар бунга кучи етмаса, чап қўлининг орқаси ёки ўнг қўл кафти билан оғизни ёпиш.
МУСОФИР НАМОЗИ
Бизнинг динимиз қулайлик, инсонларга марҳамат динидир. Чунончи, у мусофирларга ҳам анча енгилликларни муҳайё қилиб қўйган. Яшаб турган жойидан ўртача юришда камида 18 соатлик (90 чақирим) масофага ўн беш кундан оз муддатни ният қилиб йўлга чиққан киши қишлоғи ёки шаҳрининг охирги уйлари кўринмай қолган дақиқадан бошлаб мусофир ҳисобланади. Ўн беш кунга ё бундан кўпга ният қилиб чиқилса, йўлдагина мусофир саналади, бораётган манзилининг дастлабки уйлари кўрингандан бошлаб эса, муқим ҳукмига ўтади ва намозларини тўлиқ ўқийди. Мусофир одам тўрт ракатлик фарз намозларини икки ракатга қисқартириб (бомдод намозининг фарзи каби) ўқийди. Бироқ шом намозининг уч ракат фарзи ва уч ракатлик витр намозларини тўлиқ адо этади. Агар мусофир киши муқим кишига эргашиб намоз ўқиса, тўрт ракатлик фарзларни ҳам тўлиқ ўқийди. Муқим киши мусофир кишига иқтидо қилиб намоз ўқиётган бўлса, унда имом икки ракатдан сўнг салом бергач, эргашувчи салом бермайди, ичида «Аллоҳу акбар» деб қиёмга туради-да, қолган икки ракатни мустақил ўзи ўқиб тугатади.
ИМОМГА ЭРГАШИШ
Суюкли пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом бир ҳадиси шарифларида жамоат билан ўқилган намознинг савоби ёлғиз ўқилган намознинг савобидан йигирма етти марта ортиқ эканини марҳамат қилганлар. Беш вақт намознинг фақат фарзлари, жума намозининг икки ракат фарзи, ҳайит намозлари, Рамазон ойида таровеҳ ва витр намозлари имомга иқтидо қилиб ўқилади. Имомга эргашиб жамоат билан намоз ўқийдиган киши «муқтадий» дейилади. Муқтадий қуйидагиларга амал қилиши керак:
1. Аввало, ҳам ўқилаётган намозга, ҳам имомга эргашишга ният қилмоғи лозим. Масалан, «Аллоҳ розилиги учун бугунги бомдод намозининг икки ракат фарзини ушбу имомга эргашиб, ўқишни ният қилдим.
2. Имом ифтитоҳ такбирини айтгач, муқтадий ҳам ундан кейин дарҳол такбир айтиб, қўлларини боғлайди ва ичида фақат Сано (Субҳанака) дуосини ўқийди. Имомга эргашиб намоз ўқиётган киши тикка турганида (қиёмда) Фотиҳа ва зам сураларни ўқимайди. Овоз чиқариб ўқиладиган бомдод, шом, хуфтон намозларининг фарзида, жума намозининг фарзида, ҳайит намозларида, рамазон ойида таровеҳ ва витр намозларида имом Фотиҳа сурасини тугатгач, муқтадий ичида «Амийн» дейди.
3. Рукуда уч марта «Субҳана роббийал ъазийм», дейди. Имом «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ», деб тик тургач, «Роббана лакал ҳамд», дейди. Саждаларда ҳам муқтадий уч мартадан «Субҳана роббийал аъла»ни айтади. 4. Ўтиришларда муқтадий ичида «Аттаҳиййат», «Саловот», «Роббана» дуоларини ўқийди ва имом билан бирга салом беради. Имомга иқтидо қилиб жамоат билан бирга намоз ўқиётган киши барча амалларда имомдан кейин ҳаракат қилади, ундан олдинга ўтиб кетмайди. Жамоатга кечикиб келиб қўшилган киши такбир айтиб, имомга эргашади. Охирги ўтиришда «Аттаҳиййат»ни ўқиб, имомнинг салом беришини кутади. Имом икки томонга салом берар- бермас, салом бермай «Аллоҳу акбар» деб тикка туради ва кечиккан ракатларни ўзи ўқиб намозни тугатади. Бирор ракатнинг рукусига улгурган, яъни имом ҳануз рукудан бош кўтармасидан илгарироқ ният қилиб, жамоатга қўшилган киши ўша ракатни ўқиган ҳисобланади.
ҚАЗО НАМОЗЛАРИ
Мўмин-мусулмонлар намозларини доимо вақтида ўқишга ҳаракат қилишлари лозим. Лекин бирор сабаб билан ўқилмай қолса, у намознинг қазоси ўқилиши керак. Фарз намозлар ва витр намози қолдирилса, қазо қилиб ўқилади. Қазо намози ва умуман ҳар қандай намоз ўқиш макруҳ ҳисобланган уч вақт борки, булар кун чиқиш, кун ботиш ва кун тиккага келган (қиём) пайтларидир. Намозни ўтказиб юбориш катта гуноҳдир. Бинобарин, қазо намози ўқилгач, Аллоҳ таолодан мағфират тилаш ва ҳар намозни ўз вақтида, қазо қилмай ўқишни насиб этишини сўраб дуо қилиш керак. САЖДАИ САҲВ Намознинг фарз ё вожибларидан бири вақтидан кечиктириб бажарилса ёки вожиб амали унутилиб, бажарилмаса, қаъдаи охирада (охирги ўтиришда) фақат «Аттаҳий- йат» ўқилиб, ўнг томонга салом беради ва «Аллоҳу акбар», деб икки марта сажда қилади ва яна ўтирган ҳолда «Аттаҳиййат», «Саловот», «Роббана» дуоларини ўқиб, ўнг ва чап томонга салом бериб намозни тугаллайди. Бу икки сажда «саждаи саҳв» (хатони ўнглайдиган сажда) дейилади.