Главная / Жамият / Наманганда фермер хўжалиги раҳбарининг 22 ёшли ўғли ўз жонига қасд қилди
Место рекламы

Наманганда фермер хўжалиги раҳбарининг 22 ёшли ўғли ўз жонига қасд қилди

9 январь куни Наманган вилояти Косонсой туманида жойлашган фермер хўжалиги раҳбарининг 22 ёшли ўғли ўз уйининг молхонасига ўзини осди, деб хабар берди«Газета.uz».

r7fkwl15473729264034_b-680x453
Фото: «Газета.uz»

Бош прокуратура матбуот хизмати йигитнинг ўз жонига қасд қилгани сабаби номаълум эканлигини билдирган.

Ҳодиса жойини туман прокурори, прокуратура ва туман ИИБ терговчилари бориб кўрган. Ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертиза тайинланди, терговга қадар суриштирув ишлари ўтказилмоқда.

Косонсой туман ички ишлари бўлими ходимларининг маълум қилишича, марҳум ўша куни ҳокимиятдаги мажлисда отасининг ўрнидан қатнашган. Қишлоқ хўжалиги масалаларига бағишланган йиғилишни туман ИИБ раҳбари ўтказган.

«Озодлик» радиоси туманда яшовчи фуқаролардан бирига асосланиб йиғилишда фермер ва унинг ўғлига нисбатан «қўпол сўзлар» ишлатилгани ҳақида хабар берган.

Бош прокуратуранинг маълум қилишича, йиғилишда йигитга ҳеч ким тазйиқ ўтказмаган ва қўпол муомалада бўлмаган. Ҳокимиятдаги мажлисдан у яхши кайфиятда қайтган. Унинг нима сабабдан жонига қасд қилгани ота-онасига номаълум, дейилади хабарда.

 

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Taxmin miss

Check Also

o3bdo6oajaos_54gwulycbcd4qomzufm

Яйра Абдуллаева оламдан ўтди

Ўзбекистон халқ артисти Яйра Абдуллаева 89 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар қилди. …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари