Главные новости
Главная / Спорт / Надия Дусанова баландликка сакраш бўйича Осиё чемпионига айланди
Место рекламы

Надия Дусанова баландликка сакраш бўйича Осиё чемпионига айланди

Қатар пойтахтида ўтказилаётган енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатида терма жамоамиз вакилларининг муваффақиятли иштироки давом этмоқда.

Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, атлетларимиз навбатдаги медалларини баландликка сакраш секторида қўлга киритишди.

nadiya

Қитъада тенгсиз ҳисобланадиган Светлана Радзивил ҳамда Надия Дусанова Доҳада ҳам бирга шоҳсупага кўтарилишди. Мазкур қитъа чемпионатида ғолиблик Надия Дусановага насиб этди. Ҳамюртимиз олтин медални қўлга киритиши учун 1.90 метр баландликдан ошиб ўтиши талаб этилди.

Светлана Радзивил бу сафар бронза медали билан чекланди. Юртдошимиз қозоғистонлик рақибаси билан бирга бир хил 1.88 метр натижа қайд этган бўлса ҳам, уринишлар бўйича қўшни мамлакат вакиласи устунлик қилди.

Шу тариқа мазкур мусобақада терма жамоа вакилларининг жамғарган медаллари 3 та олтин ва 1 та бронзага етди. Бугун мусобақанинг сўнгги кун беллашувлари ўтказилади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

ousqcplcg3c-przllvrvwi9klhmwob4e

Ла Лига. «Барселона» «Бетис» майдонида камбек қилиб, ғалабага эришди

Фото: Reuters Испания Ла Лигасининг 23-турида «Барселона» сафарда жамоа бош мураббийи Кике Сетьеннинг собиқ клуби …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари