Главные новости
Главная / Иқтисодиёт / “Қўнғирот сода заводи” томонидан “А” маркали кальцинацияланган сода ишлаб чиқарила бошланди
Место рекламы

“Қўнғирот сода заводи” томонидан “А” маркали кальцинацияланган сода ишлаб чиқарила бошланди

 “Қўнғирот сода заводи” МЧЖда кальцинацияланган сода ишлаб чиқарилиши 2006 йилда бошланган бўлиб, шу кунгача “Б” маркали (“енгил”) кальцинацияланган сода ишлаб чиқарилган.

Жорий йил 30 июнь куни “Қўнғирот сода заводи”да “А” маркали “оғир” кальцинацияланган сода олинди. Кейинги кунлар давомида ишлаб чиқариш қувватлари тўлиқ режимга чиқиши режалаштирилмоқда.

“Оғир” сода “Б” маркали (енгил) кальцинацияланган сода каби кимёвий таркибга эга бўлиб, унинг сочилиш зичлиги 0,9-1,1 г/см3ни ташкил этиши эвазига “енгил” содага нисбатан унинг истеъмол хусусиятларини оширади.

Унинг моногидрат усулида олинган кристаллари барқарор формага эга бўлиб, у чангимайди ва юклаш, ташиш жараёнларида сочилиш зичлиги деярли сақланиб қолади.

Оғир сода енгил сода каби шиша маҳсулотлари ва синтетик ювиш воситалари ишлаб чиқаришда, қурилиш моллари тайёрлашда ҳамда саноат миқёсида сувнинг қаттиқлигини пасайтириш мақсадида қўлланилади.

Июль ойининг иккинчи ярмидан бошлаб “А” маркали кальцинацияланган сода “Сирдарё универсал ойна” МЧЖга етказиб бериш ва маҳсулотни экспортга чиқариш режалаштирилмоқда.

 “Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

ot9sesaxvfxeioyapxiyqxfvpjpaczqd

«Ўзбекнефтгаз»: Июнь ойи бошидан буён 14та кондаги 16та қудуқдан табиий газ ва газконденсати олина бошланди (видео)

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан, табиий газ қазиб чиқариш прогноз кўрсаткичларини таъминлаш …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари