Главные новости
Главная / Иқтисодиёт / Мутахассис коронавирусга чалинганда антибиотик қабул қилиш масаласида изоҳ берди
Место рекламы

Мутахассис коронавирусга чалинганда антибиотик қабул қилиш масаласида изоҳ берди

Гриппда ҳам, коронавирусда ҳам касаллик чақирувчиси вирусдир. Бу икки касалликда хасталикнинг бошланишидан антибиотикларни қабул қилиш икки касалликнинг ҳам асоратланишини келтириб чиқаради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси, тиббиёт фанлари номзоди Севара Убайдуллаева билан уюштирилган интервьюни тақдим этди. Унда коронавируснинг гриппдан фарқи, антибиотикларни қабул қилишнинг меъёр ва тартиблари ҳамда мавзуга оид бошқа саволларга жавоблар берилган.

– Коронавирус билан гриппни қандай фарқлаш мумкин?

– Коронавирус ва гриппнинг бир-биридан ажратувчи бир неча белгиси мавжуд. Жумладан, касалланган бемор билан мулоқотда бўлсангиз, гриппнинг яширин даври 5-7 кун, коронавируснинг яширин даври эса 2-14 кун.

Икки касаллик ҳам тумов, кўз ёшланиши, бурун оқиши, акса уриш, тана ҳарорати кўтарилиши билан кечади.

Лекин грипп касаллигида:

  • умумий белгилар 1-3 кунгача бўлади. Енгил даражасида тана ҳароратининг 38 даражадан юқори бўлиши бир марта кузатилади, учинчи кундан бошлаб беморнинг аҳволи яхшиланишни бошлайди;
  • гриппнинг оғир кечишида, агарда касаллик бронхлар ва ўпкаларни жароҳатлаган бўлса, унда грипп оқибатида кузатиладиган тана ҳарорати 5 кундан ортиқ вақт давомида 38 даражадан юқорилигича қолиши мумкин, ундан кўп муддат кузатилмайди. Гриппда йўтал дастлабки 3-4 кунда қуруқ, сўнг эса балғамли бўлади ва даволашда асосий мақсад балғамни парчалаш ёки кўчиришга кўмаклашишдир;
  • грипп касаллигидаги пневмонияда ўпканинг яллиғланиши касалликнинг реабилитация жараёнида қайта тикланиши мумкин. Грипп фақат юқори ва пастки нафас йўлларини зарарлайди. Бу касалликда асаб тизими жароҳатланиши кузатилмайди.

Коронавирус касаллигида эса:

  • умумий белгилар 1-3 кун давомида кузатилади, касалликнинг енгил шаклида тана ҳарорати бир марта 38 даражагача кўтарилади. Сўнгра барқарор 37 даражада бўлади. Даволаш тўғри олиб борилса, беморнинг аҳволи касалликнинг 5-7 кунларида яхшиланади;
  • касалликнинг оғир шаклида эса, 8-кундан бошлаб тана ҳарорати 39-40 даражагача кўтарилади. Умумий ҳолсизлик кучаяди, қуруқ йўтал зўраяди, нафас етишмовчилиги, яъни ҳансираш ҳам кучаяди;
  • коронавирусда йўтал балғамсиз бўлади ва у касалликнинг кечишига боғлиқ ҳолда 2-3 ҳафтадан 1,5 ойгача кузатилиши мумкин;
  • коронавирусдаги йўтални даволашда кўпроқ нафас машқларини ўтказиб, алвеолалар фаолиятини тўлиқ таъминлаш билан организмнинг тўқима ва ҳужайраларига кислород таъминотини тиклашга қаратилган бўлади;
  • коронавирус касаллигининг оғир ва ўта оғир шаклида ўпкалар интерстицияси, алвеолаларининг фиброз тўқима билан қопланиши ойлар давомида тикланиши ёки маълум қисми умуман тикланмаслиги ҳам мумкин;
  • коронавирус касаллигида инсон организмининг бир неча аъзолари (нафас аъзолари, ошқозон ичак тизими аъзолари, юрак қон-томир тизими аъзолари, буйрак тизими, эндокрин безлар тизими, марказий ва периферик асаб тизими касалликлари жароҳатланади. Айниқса, асаб тизими ва руҳият зарарланиши кузатилади.

– Коронавирус ёки гриппга чалинганда тезроқ тузалиш мақсадида антибиотикларни ўз билганича қабул қилиш тўғрими?

– Нотўғри. Гриппда ҳам, коронавирусда ҳам касаллик чақирувчиси вирусдир. Бу икки касалликда хасталикнинг бошланишидан антибиотикларни қабул қилиш икки касалликнинг ҳам асоратланишини келтириб чиқаради.

Антибиотиклар ҳеч қачон вирусларга таъсир қилмаган, уларнинг таъсирида организм учун керакли бўлган микроорганизмлар ҳалок бўлади. Қонда керакли микроэлементлар парчаланиши ва организмдан чиқиб кетиши кучаяди. Бу эса, ўз навбатида, инсон организмида иммунтанқис ҳолатни келтириб чиқаради ва организмга қўшимча бошқа инфекциялар қўшилган ҳолда бошқа юқумли касалликлар ривожланишини келтириб чиқаради.

– Антибиотикларни қабул қилишнинг меъёр ва тартиблари борми?

– Албатта, антибиотиклар тартиб билан ўз ўрнида қўлланиши керак. Антибиотикларни тавсия қилиш учун, инсон организмининг суюқликларидан бактериологик экмага топширилади. Унинг натижасида ўсиб чиқадиган инфекцияга қарши таъсир этувчи антибиотик тури белгиланганига қараб антибиотикларнинг аниқ бирини тавсия қилиш мақсадга мувофиқдир.

Тўғри, бактериологик экмалар жавобининг чиқиши 4-5 кунни ташкил қилади. Ушбу даврга қадар, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳар бир касалликда эмперик ҳолатда биринчи 3-5 кунга тавсия этиладиган антибиотиклар рўйхати мавжуд. Уларни бирламчи тавсия этган ҳолда, кейин эса, айнан бактериологик экма жавобига асосан мақсадли антибиотиклар тавсия қилиниши – инфекцияга тўғридан тўғри даво чораси ҳисобланади.

Шу ўринда грипп ёки коронавирус касалликларида қачондан бошлаб антибиотикларни қабул қилиш керак, деган савол туғилиши табиий. Агарда касалликнинг ўткир даври 5-7 кун ўтганидан сўнг, яна қайта иситма кўтарилса, унда қонда лейкоцитоз, с-реактив оқсилнинг юқорилиги кузатилса ва бактериологик экмада бактериялар ўсиб чиқса, шу вақтда антибиотикларни тавсия этиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

uaeydultokjyftbgfsohgur8to_ptlmo

9та корхонада монополияга қарши комплаенс тизими жорий этилади – Ҳукумат қарори лойиҳаси

Рақобат тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилиши хавфининг олдини олиш ва бизнес юритишнинг корпоратив стандартларини жорий этишга …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари