Главные новости
Главная / Жаҳон / Мусулмон аёл полиция зобити
Место рекламы

Мусулмон аёл полиция зобити

12-05-15Канаданинг Эдмон шаҳри Ички Ишлар Бошқармаси АҚШлик  мусулмон аёлга полиция офицери лавозимини  таклиф қилди. Сабаби, ўзи туғилиб ўсган АҚШнинг Огайо штатида ишлаши учун ҳижобини ечиш шарти қўйилган эди.

Al-Arabiyaнинг Columbus Dispatch нашриёти маълумотларига асосланиб хабар беришича, Эдмон полиция маҳкамасининг зобитлари Исмахон Иссе (Ismahan Isse)нинг мушкул аҳволи ҳақида интернетдан билиб қолишган.

Сал олдин Канаданинг бу шаҳри полиция маҳкамасида муслималар учун, ҳижоб эътиборга олинган униформа тасдиқланган эди. Шунинг учун таклиф қилинган лавозим 29 яшар сомалилик аёл учун яхши имкон бўлиши мумкин. «У ҳақиқатдан ҳам  полиция офицери бўлишни истайди. Ундан ташқари, у биз учун жуда яхши номзоддир», – дейди Эдмон полиция маҳкамасининг сержанти  Марк Фарнелл (Mark Farnell).

Агар Иссе рози бўлса, аввало Канаданинг истиқомад гувоҳномасини олиши керак бўлади.

«Таклиф қилинган лавозим ҳақида жиддий ўйланиб қолдим», — дейди  Ҳуқуқ нормалари мажмуи дипломига эга бўлган Иссе.

Иссе Огайо штатининг полиция мактабига олинаётган вақтда ҳижобда бўлганига қарамай машғулотлар давомида ҳижоб кийиш маън қилинган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Anvar

Check Also

yangi-klip

Янги клиплар 2019

Янги узбек ва хорижа клиплар. Барча форам ва машхур клип 2019 йилга. ТОЖИКЧА (ФИРУЗА) Хорижа …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари