Главные новости
Главная / Жамият / Муса Ерниязовнинг аҳволи оғир, у сунъий нафас олиш аппаратига уланган
Место рекламы

Муса Ерниязовнинг аҳволи оғир, у сунъий нафас олиш аппаратига уланган

Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси, сенатор Муса Ерниязовнинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда. Бу ҳақда 30 июль куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш бўйича штаб аъзоси Анвар Алимов маълум қилди. Аввалроқ, 18 июль куни Муса Ерниязовнинг коронавирусга чалингани тасдиқланган эди (унинг бетоблиги ҳақидаги хабарлар июль ойи бошидаёқ тарқалган эди).

musa-erniyazov-2«Мен куни кеча Қорақалпоғистондан келдим, Муса Ерниязов даволанаётган клиникада уч кун бўлдим. У ҳақиқатан ҳам академик Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг Қорақалпоғистон филиали клиникасида даволанмоқда. Респиратор муолажалар олмоқда, ўпкани сунъий шамоллатиш тартибида даволанмоқда. Унинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда, уни Туркия ё бошқа бирор жойга олиб чиқиш ҳақида гап йўқ. Унга қараётган шифокорлар билан бугун ҳам гаплашдик, у ҳозир Қорақалпоғистонда даволанмоқда», — деди Анвар Алимов.

Ҳабибулла Оқиловнинг таъкидлашича, Муса Ерниязовда коронавирус инфекцияси тасдиқланганидан бери у Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг Қорақалпоғистон филиали клиникасида даволанмоқда.

«У ерда Тошкентдан икки шифокор ва маҳаллий, Нукусдаги шифокорлар ишлаяпти, мана, Анвар Валиевич бориб келдилар, ўтган сафар бирга бориб келгандик. Туркиялик шифокорлар гуруҳи келганида, германиялик мутахассислар билан мулоқот бўлганида, биз Нукус билан видеоконференсалоқа ташкил этгандик. Ўшанда Бухоро, Хоразмдаги бир қатор беморлар билан бир қаторда Нукусда даволанаётган Муса Ерниязовнинг аҳволи бўйича маслаҳатлашувлар бўлиб ўтган ва шунга асосан даволаш режасига тегишли тузатишлар киритилган эди», — дея қўшимча қилди Оқилов.

Аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Фурқат Санаев «Дарё» сўровига жавобан Муса Ерниязовнинг даволаниш учун Туркияга олиб кетилгани ҳақидаги хабарлар мутлақо асоссиз эканини маълум қилган эди.

«Ҳеч бир бемор Туркияга кетгани йўқ. Туркиялик мутахассислар Ўзбекистондаги оғир аҳволдаги беморлар бўйича онлайн консультация қилиш учун ташриф буюрган. Ушбу беморлар қаторида Муса Ерниязов ва Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг ҳолати бўйича онлайн консультация бўлди, даволаш стандартларига тузатишлар киритилди», — дея маълум қилганди ССВ матбуот котиби.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

nf7zckqnei2fhbr3zxyqjtqlbyibxopq

Киевда банкни портлатиш билан таҳдид қилган шахс қўлга олинди. У ўзбекистонлик экани айтилмоқда

Банк биноси махсус топшириқли бўлинма томонидан қамал қилинди. 3 август кунининг иккинчи ярмида Украинадаги нашрлар …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари