Главные новости
Главная / Спорт / Муроджон Аҳмадалиев жаҳон чемпионлиги учун рингга чиқади
Место рекламы

Муроджон Аҳмадалиев жаҳон чемпионлиги учун рингга чиқади

Профессионал бокснинг биринчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиев (5-0, 4КО) WBA жаҳон чемпионлиги учун рингга чиқиши кутилмоқда.

GoSport.uz нашри маълум қилишича, Муроджон Аҳмадалиевнинг промоутерлари у ва мазкур йўналиш бўйича чемпион, америкалик Даниэл Роман (26-2-1, 10 КО) ўртасида жанг ташкил этиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Жанг бўйича келишув учун сўнгги муддат 6 февралгача деб белгилаб қўйилган. Агар томонлар 48 соат давомида келиша олишмаса, WBA штаб-квартираси саналган Панамада жангни ташкил қилиш учун очиқ савдо бошланади.

e16cau9f5ihfvnwq8mm4zsfr4vcrbxhg

Савдонинг биринчи шарти жанг мукофот жамғармасининг минимал қиймати 120 минг долларни ташкил этиши керак бўлади. Бунда амалдаги чемпион соврин жамғармасининг 75 фоизини қўлга киритса, даъвогар 25 фоиз пулга эгалик қилади. Бу дегани жанг ташкил қилинса, Муроджон Аҳмадалиев энг камида 31 250 доллар миқдорида мукофотга эга бўлади.

«Роман билан бўлажак жанг музокаралари қандай тус олади, ҳозирча бирор нарса дея олмайман. Масалан Роман жангни бошқа муддатга кечиктириш учун, бошқа жангни танлаши мумкин, ёки бошқа йўналиш чемпионлари билан камарларни бирлаштирувчи жанг ўтказишни истаб қолиши мумкин.

Аммо, биз айнан мана шу йилда Муроджон титул жанги учун рингга чиқишига умид қилмоқдамиз. Музокаралар давом этяпти. Маълум сабаблар билан бу жанг кечикиши мумкин. Лекин, энг асосий мақсадимиз — шу йил Муроджоннинг титул учун жанг қилиши», дея «Мир бокса» промоутерлик компанияси менежери Вадим Корниловнинг сўзларини келтирмоқда GoSport.uz.

Эслатиб ўтамиз, Муроджон Аҳмадалиев WBA Intercontinental чемпионлик камари соҳиби саналади. У сўнгги марта 2018 йил 24 ноябрь куни Айзек Саратени (16-4-3, 2КО) 9-раундда техник нокаут эвазига мағлубиятга учратганди. Шу жангдан сўнг у рейтингда биринчи ўринга кўтарилиб олган. Февраль ойидаги рейтингда ҳам у биринчи ўринда кўрсатилган, у Роман билан титул жанги учун биринчи рақамли даъвогар номини сақлаб қолган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда anvarj63

Check Also

Фото: «Football.ua»

Италия Кубоги. 1/4 финал босқичи жуфтликлари аниқланди

Футбол бўйича Италия Кубоги 2018/2019 йилги мавсумининг чорак финал жуфтликлари номи маълум бўлди. Қуръага кўра, «Милан» …