Главные новости
Главная / Жаҳон / Москва АҚШ ва Германияни Россиянинг ички ишларига аралашаётганликда айблади
Место рекламы

Москва АҚШ ва Германияни Россиянинг ички ишларига аралашаётганликда айблади

Москва АҚШ ва Германия дипломатик ходимлари ва ОАВлари Москвада 3 августда ўтган рухсат этилмаган намойишга тааллуқли мақолаларни чоп этгани сабабли бу давлатларга расмий мурожаатларини жўнатади. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова маълум қилди.

“Барча материалларни, шубҳасиз, расмий йўл билан АҚШ элчихонасигача ва нафақат элчихонагача етказамиз. Ўйлайманки, АҚШ раҳбарияти уларнинг дипломатлари Россиянинг ички ишларига аралашаётганидан ниҳоятда таажжубга тушади”, деб айтган Захарова.

d7bbg0jlwldacyaj-3qpgw7w3nbkqlxy

Россия вакилининг айтишича, ноқонуний акцияларга АҚШнинг Москвадаги элчихонаси аралашган. Захарованинг таъкидлашича, АҚШ элчихонаси акция ўтиш йўналишини деярли “ҳар бир дақиқаси” бўйича баён қилиб чиққан, унинг охиридагина бу йўналишдан қочиш ҳақида илтимос қилинган. “Бу маълумотнинг 90 фоизи одамларни айнан акцияга қўшилишга чорлаган”, деб айтган Захарова. Унинг айтишича, АҚШ элчихонаси матбуот котиби намойиш натижаларига изоҳ берган.

Бундан ташқари, Захарова Deutsche Welle немис телеканалининг ҳам аралашувини эслаб ўтган. Унинг таъкидлашича, канал томонидан рус тилида акцияга чорлаш мақоласи “феноменал хато”дир.

3 августда Москвада шаҳар думасига сайловларда мустақил номзодларни қўллаб-қувватлашга чорланган “Ўзимизга сайлов ҳуқуқини қайтарамиз” деб номланган акция ўтган. Москва сайлов қўмитаси ушбу номзодларга сифатсиз тўпланган имзолар учун сайловларда иштирок этиш ҳуқуқини беришни рад этган. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг баҳолашича, акцияда ушланган одамлар мингдан ошиб кетган, ваҳоланки полиция 600 киши ушланганини таъкидламоқда.

Кейинроқ Россия тергов қўмитаси акция натижаларига кўра илк жиноий иш қўзғатган. Гап ҳокимият вакилига нисбатан зўравонлик қилиш ҳақида бормоқда. Акция иштирокчиларидан бири Росгвардия ходимига қаршилик кўрсатган ва бунинг оқибатида жангчи елкаси чиқиб кетган, гумонланувчи эса ҳибсга олинган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Nush

Check Also

tm8f_jjbfvaxc-mx4xv-qjvf_aj9u2k

Нигерияда қароқчилар томонидан ўғирланган турк денгизчилари озод этилди

Нигерия соҳиллари яқинида ўғирлаб кетилган 10 нафар турк денгизчиси озод қилинди. Бу ҳақда Anadolu ахборот …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари