Главная / Жаҳон / Москвада АҚШнинг бошпана олувчилар ва муҳожирлар учун мўлжалланган хизмати ёпилмоқда
Место рекламы

Москвада АҚШнинг бошпана олувчилар ва муҳожирлар учун мўлжалланган хизмати ёпилмоқда

АҚШнинг фуқаролик ва иммиграция хизмати (USCIS) Москвадаги офисининг 29 март кунидан ёпилишини эълон қилди. Бу хизматга тушаётган юкламанинг камайгани билан боғланган. Хизмат ташриф ва аризаларни қабул қилиш учун очиқ бўладиган охирги кун 28 февраль бўлади.

USCIS офиси ёпилгандан кейин унинг вазифаларини Афинадаги офиси бажаради. У Москвадаги офис жавобгарлигида бўлган Ўзбекистон, Арманистон, Озарбойжон, Беларусь, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Латвия, Литва, Молдавия, Тожикистон, Туркманистон, Украина ва Эстониядан мурожаат қилувчиларга хизмат кўрсатади.

Офис вазифаларининг яна бир қисмини Москвадаги элчихона ўз зиммасига олади.

USCIS виза олиш учун илтимосномалар, натураллаштириш ва бошпана берилиши бўйича сўровлар, қочқинлар аризаларини кўриб чиқиш, аризачиларга хизмат кўрсатиш марказлари чиқарган қарорларни тасдиқлаш ҳамда АҚШ иммиграция сиёсатига оид бошқа масалалар билан шуғулланади.

Хизмат,. Шунингдек, АҚШда сиёсий бошпана тақдим қилиш билан боғлиқ масалалар бўйича суҳбат ўтказади ва АҚШдан депортация қилиш масалаларини кўриб чиқади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

yangi-klip

Янги клиплар 2019

Янги узбек ва хорижа клиплар. Барча форам ва машхур клип 2019 йилга. ТОЖИКЧА (ФИРУЗА) Хорижа …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари