Главные новости
Главная / Иқтисодиёт / Молия вазирлиги: 300 млрд сўм миқдоридаги қисқа муддатли давлат қимматли қоғозлари жойлаштирилди
Место рекламы

Молия вазирлиги: 300 млрд сўм миқдоридаги қисқа муддатли давлат қимматли қоғозлари жойлаштирилди

2019 йил 19 июлда Ўзбекистон республика валюта биржасида 160 кунлик давлат қимматли қоғозларини жойлаштириш бўйича навбатдаги электрон савдолар ўтказилди. Бу ҳақда Молия вазирлиги хабар бермоқда.

Аукцион савдоларида умумий номинал қиймати 300 млрд. сўм бўлган давлат қимматли қоғозлари бирламчи молия бозорларида жойлаштирилиб, уларни сотиб олиш учун 435 млрд. сўм ҳажмдаги буюртмалар келиб тушди.

Ўтказилган аукцион натижасига кўра қисқа муддатли давлат қимматли қоғозлари бўйича ўртача тортилган даромадлилик йиллик 14,89 фоизни ташкил этди.

tmyqcnj4gsxge0tj2ffsawpvftx04usd

Қайд этилишича, аукционда дилерлар томонидан берилган буюртмалар ҳажми савдога қўйилган қисқа муддатли давлат қимматли қоғозларининг умумий қийматидан (300 млрд. сўм) салкам бир ярим баробар ортиқ эканлиги мазкур молиявий инструментларга бўлган талабнинг юқори даражада сақланаётганини кўрсатади.

Шу билан бирга, қисқа муддатли давлат қимматли қоғозлари даромадлилигининг йиллик 14,89 фоизгача ошиши асосан, жорий ойда 700 млрд. сўм ҳажмда давлат қимматли қоғозларининг чиқарилиши, шунингдек, пул-кредит сиёсатининг қатъийлаштирилиши натижасида банк тизимидаги ликвидликнинг сезиларли даражада камайганлиги билан изоҳланади.

Келгусида давлат қимматли қоғозларини чиқариш бўйича Молия вазирлигининг қарорлари давлат қарзини диверсификациялаш ва уни самарали бошқариш ҳамда маҳаллий молия бозорларини ривожлантириш мақсадларидан келиб чиқиб қабул қилинади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Nush

Check Also

3dy8aw_rpzl9mdjar_zl1dvcwdow9upr

«Электрон тижорат тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрири эълон қилинди

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Электрон тижорат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари