Главные новости
Главная / Сиёсат / Мисрдаги эҳромлар мажмуаси дезинфекция қилина бошланди
Место рекламы

Мисрдаги эҳромлар мажмуаси дезинфекция қилина бошланди

Миср эҳромлари ёнидаги туристик жойларда коронавирусга қарши кураш доирасида дезинфекция ишлари бошланди.

Фото: EPA

Egypt Independent нашрининг ёзишича, эҳромларга кириш жойи, “кутиш зали”, рентген қурилмалари, ҳожатхоналар ва йўлкаларга антисептик аралашма билан ишлов берилган.

Шунингдек, Катта эҳром олдидаги ёғоч йўллар ҳам дезинфекция қилинган.

Мисрнинг туризм ва қадимийликлар вазирлиги 21 март куни мамлакатдаги барча археологик объектлар ва музейлар 23-31 март кунларига ёпилишини эълон қилган.

Бу орада 19 мартдан 31 мартгача тўхтатилиши режалаштирилган парвозлар 15 апрелгача тўхтатилган.

Охирги маълумотларга кўра, Мисрда коронавирусга чалинганлар сони 442 нафарни, вафот этганлар сони эса 21 нафарни ташкил қилмоқда.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

o1972qf8_xtglnfjd4ym1pmsxaufx8st

Самарқанд шаҳрида карантин вақтида ҳам тунги клублар ишлаётгани маълум бўлди

Коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида жорий қилинган карантинга қарамай, Самарқанд шаҳридаги тунги клублар ўз фаолиятини …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари