Главные новости
Главная / Жаҳон / Мисрда дўконларни Муҳаммад Салоҳ ниқобида тунаган тўда қўлга тушди
Место рекламы

Мисрда дўконларни Муҳаммад Салоҳ ниқобида тунаган тўда қўлга тушди

Мисрда дўконларни футболчи Муҳаммад Салоҳ ниқобида талаган тўда қўлга тушди. Ушланганларнинг барчаси ишсиз бўлган.

Бу ҳақда Goal.com нашри хабар берди.

4 кишидан иборат жиноий тўда пойтахт Қоҳирадаги дўконлардан бирини тунаш вақтида ҳибсга олинган. Эътиборлиси, босқинчларнинг барчаси Салоҳ ниқобида бўлган.

Жиноятчилар полиция ходимларини кўриб, автомобилда қочишга уриниш вақтида қўлга олинган.

Улар ёнидан металл кесиш учун қайчилар, битта патрон ва тўппонча топилган. Жиноятчилар сўроқ вақтида жиноий тўдани дўконларни талаш мақсадида ташкил этишганини тан олишган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

wqjskjurmz2kq66ml40efaaxyyvjswws

ЖССТ Британия рад этганига қарамай коронавирусга қарши гидроксихлорохин синовларини давом эттирмоқчи

Британиялик олимлар коронавирусга қарши курашда гидроксихлорохин дориси бефойда, деган хулосага келганларига қарамай, Жаҳон соғлиқни сақлаш …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари