Главные новости
Главная / Маданият / Миррих юлдузига: Шеърлар
Место рекламы

Миррих юлдузига: Шеърлар

Гўзал юлдуз, еримизнинг энг қадрли тувғони,
Нега биздан қочиб мунча узоқларга тушибсан?
Тувғонингга нечун сира гапурмасдан турибсан,
Сўйла, юлдуз, ҳолинг надир, нечук топдинг дунёни?
Бизнинг ерда бўлиб турган тубанликлар, хўрликлар,
Сўйла, юлдуз, сенинг дағи қучоғингда бўлурми?
Борми сенда бизим каби инсонлар,

mirix
Икки юзли иш бузарлар, шайтонлар,
Ўртоқ қонин қонмай ичган зулуклар,
Қардош этин қўймай еган қоплонлар?
Борми сенда ўксуз1 йўқсулнинг қонин
Гурунглашиб, чоғир[1] [2] каби ичканлар?
Борми сенда бутун дунё тузугин[3]
Ўз қопчиғин тўлдиргани бузганлар?
Борми сенда бир ўлкани ёндириб,
Ўз қозонин қайнатғувчи хоқонлар?
Борми сенда қорин-қурсоқ йўлида
Элин, юртин, борин-йўғин сотқонлар?

Савол ва топшириқлар:

  1. Фитрат шеърнинг „Борми сенда бизим каби инсонлар, Икки юзли ишбузарлар, шайтонлар”, деган мисраларида кимларни кўзда тутяпти деб ўйпайсиз? Фикрингизни асосланг. „Иккиюзлиишбузарлар…. “ташбеҳини изоҳлаб беринг.
  2. „Борми сенда ўксуз йўқсилнинг қонин Гурунглашиб, чоғир каби ичканлар?“ мисралари Сизда қандай ҳиссиёт, фикр уйғотаётир?
  3. Шеърнинг „Борми сенда бутундунётузугин Ўзқопчиғин тўлдиргани бузганлар?” байтини изохлаб беринг.
  4. „Борми сенда бир ўлкани ёндириб, Ўз қозонин қайнатғучи хоқонлар?”мисралари орқали ифодаланган мазмун ва ҳиссиётни тушунтиришга ҳаракат қилинг.
  5. Шеърдаги адоқсиз афсус-надомат туйғулари нимадан туғилган деб ўйлайсиз?
  6. Шеърни ёд олинг.

[1] Ўксуз – бахтсиз.

[2] Чоғир чоғир, май.

’ Тузук – тартиб, қоида, қонун.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

nur-ekan

Ислом – нур эканини одамлар тарбиясига сингдира олмадик. Фожиамиз шунда

Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида Термиз яқинидаги Султон Саодат мақбарасини зиёрат қилди. Президент …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари