Главные новости
Главная / Иқтисодиёт / “Миллий тикланиш” партияси “Лукойл”нинг танобини тортиб қўйишни талаб қилди
Место рекламы

“Миллий тикланиш” партияси “Лукойл”нинг танобини тортиб қўйишни талаб қилди

“Компания томонидан ҳақорат қилинган шахс миллатининг аҳамияти йўқ. У қайси миллат вакили бўлмасин, уни ҳақорат қилган одам қонун олдида жавоб бериши шарт. Миллий манфаатлар биринчи ўринда. “Лукойл” 50 та бўлса ҳам у бизни фуқароларни ҳурмат қилмас экан, танобини тортиб қўйиш керак”.

Бу баёнот билан 15 ноябрь куни Халқаро матбуот марказида бўлиб ўтган “Пресс-қаҳва” партиялар дебати иштирок этган “Миллий тикланиш” партияси вакили чиқиш қилгани тўғрисида ЎзА хабар қилди.

“Лукойл Узбекистан Оперейтинг Компани” бош энергетиги Иван Александрович Шилов Қашқадарё вилоят, Деҳқонобод туман, Жарқудуқ газ тайёрлаш мажмуаси ишчиларини “қўй подаси”, деб ҳақорат қилгани тўғрисида Озодлик хабар қилган эди.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси 13 ноябрь куни “Лукойл” мулозимининг маҳаллий ишчиларини ҳақорат қилгани юзасидан ташвиш билдирган эди.

Мазкур ҳолатга ЎзЛиДеП ва ХДП партиялари ҳам ўз муносабатини билдирди.

ЎзА ахборот агентлигининг 14 ноябрда хабар қилишича, “Лукойл Узбекистан Оперейтинг Компани” МЧЖ раҳбар ходимининг номақбул ҳаракатини компаниянинг исмини айтишни истамаган вакили изоҳлаб, бундай деган:

“Компаниямизда юз берган ушбу ҳодисадан хабардормиз. Айни дамда бу иш юзасидан тегишли текширувлар олиб борилмоқда. Текширув натижалари ўрганилгач, чора кўрилади ва бу ҳақда компаниямиз баёнот беради”.

ЎзА 15 ноябрдаги хабарида ҳозиргача ҳақорат қилган шахс қонуний жавобгарликка тортилмаганини ўз хабарида эслаб ўтди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

qmoopnvhucxazkj1tzsp0jcfjw14rppj

Польша Британиядан ўзининг 100 тонна олтинини қайтарди

Фото: nbp.pl Польша миллий банки Британиядан 1939 йилда Иккинчи жаҳон уруши бошлангандан кейин у ерга …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари