Главные новости
Главная / Сиёсат / Миллий гвардия қўмондони Қўл жанги федерацияси раҳбарлигига сайланди
Место рекламы

Миллий гвардия қўмондони Қўл жанги федерацияси раҳбарлигига сайланди

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Қўл жанги федерациясининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.

Рустам Жўраев / Фото: Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Вазирлик матбуот хизматининг хабар беришича, йиғилишда ташкилий масалалар, жумладан, федерацияга янги раҳбар сайлаш ва шу орқали ташкилотнинг иш фаолиятини тизимли ташкил этиш масаласи кўриб чиқилди.

Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг Қўл жанги федерацияси раиси лавозимига бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони сифатида фаолият олиб бораётган Рустам Мирзаевич Жўраев номзоди таклиф этилди ва у йиғилиш делегатлари томонидан бир овоздан сайланди.

Рустам Жўраев федерация раиси лавозимига сайланишида ишонч билдирганларга алоҳида миннатдорлик изҳор қилди.

У шунингдек, қўл жанги спорт турини республикада янги босқичга олиб чиқиш, бу спорт тури бўйича спортчи ва мураббийларга шарт-шароитлар яратиш, федерациянинг ҳудудлардаги моддий-техника базасини такомиллаштириш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилиши зарур бўлган таклифларини айтиб ўтди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

442ib5q4vpxznwk4kxx-t8if45csjj7w

Бош прокуратура Молия вазири ўринбосарининг коррупцияга алоқадорлигини текширади

Молия вазири ўринбосари Абдумухтор Эргашевнинг коррупциявий ишга алоқадорлиги текширилади. Вазир ўринбосари укасининг компаниясига банк кредити …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари