Главные новости
Главная / Жамият / Мигрантларнинг ҳаёти ва соғлиғини суғурталаш бепул экани маълум қилинди
Место рекламы

Мигрантларнинг ҳаёти ва соғлиғини суғурталаш бепул экани маълум қилинди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи Бахтиёр Турсуновнинг айтишича,  хорижга ишлашга кетаётган меҳнат мигрантларининг ҳаёти ва саломатлиги суғурталаш бепул.

“Одамларимизнинг суғурта тизимига у қадар ҳам ишонмагани учун ҳам хорижга ишга кетишни мўлжаллаётган меҳнат мигрантларининг ҳаёти ва саломатлигини суғурталаш бўйича суғурта мукофотини қоплаш учун субсидиялар берилмоқда. Бу нима учун қилинмоқда? Худо кўрсатмасин ҳар хил ҳолатлар бор. Шунақа ҳолатларга тушганингизда ким пул бераркан, даволанишга қаердан пул топаман деган саволлар туғилмайди, ҳаётингиз ва саломатлигингизни суғурта қилдирган бўлсангиз, суғурта компанияси барча хараатларингизни қоплаб беради” дейди у.

Бахтиёр Турсуновнинг таъкидлашича, ҳаёт ва саломатлик суғуртаси кўпчилик ўйлаганчалик катта пул турмайди. Иш вақтида бирор фалокат рўй бериб, бир умрга ногирон бўлиб қолганда ёки ҳалок бўлганда, иш берувчининг ҳимматига кўз тикиб ўтиргандан кўра суғурта орқали зарарни қоплаш ишончлироқ ҳисобланади.

“Бир йиллик суғурта 100 ёки 200 минг сўм туради. Бу меҳнат мигрантига ёки унинг оиласига қанча нарсада ёрдам бериши мумкин. Бунинг учун меҳнат мигранти Ўзбекистонга келишиям шартмас. Қариндошлари исталган суғурта компаниясига бориб, унинг ҳаёти ва саломатлигини суғурта қилдириб қўйса бўлади”, дейди Турсунов.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

_kzitg0jl7ylbxmy6zmhqm2wb20non2a

Миллий гвардия институтига ўқишга қабул қилиш тартиби маълум бўлди

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланади. Фото: uznews.uz …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари