Главная / Спорт / Месут Ўзилнинг никоҳ тўйи: Туркия президенти меҳмон сифатида ва тўёналар ўрнига хайр-эҳсон
Место рекламы

Месут Ўзилнинг никоҳ тўйи: Туркия президенти меҳмон сифатида ва тўёналар ўрнига хайр-эҳсон

7 июнда Истанбулда таниқли футболчи Месут Ўзил ва унинг қаллиғи Омина Гулшенинг никоҳ тўйи бўлиб ўтди. “Арсенал” футболчиси тўйига фахрий меҳмон сифатида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған рафиқаси билан бирга ташриф буюрган.

Футболчининг рафиқаси модел бўлиб, швед ва турк фуқароликларига эга.

30pfeijqcxiavl7dbjvgeckrbmnp6elt

Аввалроқ футболчи ва унинг қаллиғи ночор оилаларнинг минглаб фарзандларининг жарроҳлик операциялари пулини тўлаб беришга қарор қилишгани маълум бўлганди. Ўзил анъанавий тўй совғаларини олмасликка қарор қилган ва меҳмонлардан совғалар ўрнига турли давлатлардаги болаларнинг операцияларини молиялаштирувчи BigShoe хайрия ташкилотига хайр-эҳсон қилишни илтимос қилган.

“Мухлислар мендан, яқинларим ва дўстларимдан эртанги тўйимиз учун қандай совғалар ва тилаклар қилиш ҳақида сўрашди. Мен профессионал футболчиман ва ўзимга тўқман. Шунга қарамай, мен ёрдам беришни истовчи барчадан қалбимизга яқин лойиҳани қўллаб-қувватлашни илтимос қиламан. Биз Омина билан минглаб муҳтож болаларнинг операциялари учун сарф-харажатларни ўз зиммамизга оламиз”, деб ёзган Ўзил Instagram’даги саҳифасида.

Аввалроқ Ўзил 2014 йилги жаҳон чемпионатидаги иштироки учун олган 240 минг фунт стерлингни бразилиялик 23 боланинг операцияси учун сарфлагани маълум қилинганди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Nush

Check Also

btxxdttsfbzuyeb7i5anyjpvzntedb-n

Рустам Ассакалов тўрт рақибни енгди ва Токио Олимпиадасига йўлланмани нақд қилди

Бугун, 15 сентябрь куни Нур-Султон шаҳрида спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионатининг иккинчи куни давом этмоқда. …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари