Главные новости
Главная / Спорт / Месси коронавирус туфайли инсонлардан масъулиятлироқ бўлишни сўради
Место рекламы

Месси коронавирус туфайли инсонлардан масъулиятлироқ бўлишни сўради

«Барселона» сардори Лионель Месси мухлисларга коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият борасида мурожаат қилди.

Фото: Getty Images

«Барча учун оғир кунлар келди. Биз нима бўлаётганидан хавотирдамиз ва азоб чекаётганларга ёрдам беришни хоҳлаймиз. Касалхона ва соғломлаштириш марказларида ушбу вирусга қарши курашаётган инсонларнинг барчасига жасорат тилаган бўлардим.

Инсон саломатлиги ҳар нарсадан устун бўлиши лозим. Ҳаммамиз соғлиқни сақлаш идораларининг кўрсатмаларига амал қилишимиз керак. Фақат шу йўл билан муаммони бартараф эта оламиз.

Вазиятга масъулиятлироқ ёндашишингизни ва уйда қолиб, яқинларингиз билан вақт ўтказишингизни сўрайман. Умид қиламанки, ушбу вазиятни имкон қадар тезроқ енгиб чиқамиз», – дея ёзиб қолдирган Месси ўзининг Instagram саҳифасида.

Маълумот учун, ҳозирда COVID-19 корнавируси туфайли Европанинг аксарият чемпионатлари тўхтатиб қўйилган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

ebek5ikxyaeqdw4

А Серия. «Интер» мавсум рестартини ғалаба билан бошлади

Футбол бўйича Италия чемпионатининг қолдирилган 25-тури доирасида «Интер» 21 июнь, якшанба куни «Сампдория»ни қабул қилди. …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари