Главные новости
Главная / Спорт / Месси Чилига қарши ўйинда четлатилди. Ҳакам ундан қасд олдими?
Место рекламы

Месси Чилига қарши ўйинда четлатилди. Ҳакам ундан қасд олдими?

Америка Кубогининг учинчи ўрни учун Аргентина ва Чили ўртасида кечган баҳсни анча вақт эслаб юрадиган бўлишди – Лионель Месси ўйиннинг биринчи бўлимидаёқ четлатилгани учун.

Америка Кубоги
3-ўрин учун ўйин
Аргентина – Чили – 2:1
 (2:0)
Голлар: Агуэро, 12 (1:0). Дибала, 22 (2:0). Видаль, 59 – пенальти (2:1).
Аргентина: Армани, Фойт, Пеццела, Отаменди, Тальяфико, Паредес, де Пауль, Ло Сельсо (Фунес Мори, 90), Месси, Агуэро (Суарес, 81), Дибала (Ди Мария, 67).
Чили: Ариас, Диас, Медель, Хара (Марипан, 50), Исла, Пульгар, Видаль, Арангис (Кастильо, 83), Босежур, Варгас, Санчес (Фернандес, 17).
Огоҳлантиришлар: Босежур, 16. Видаль, 26. Пульгар, 45+1. Пеццела, 57. Паредес, 64. Фойт, 79. Тальяфико, 90+3.
Четлатишлар: Месси, 37. Медель, 37.

Аргентинанинг мотивацияси
Америка Кубогининг учинчи ўрни учун баҳс Аргентина терма жамоаси учун аҳамиятли эди. Чилиликлар икки марта Лионель Месси бошчилигидаги Аргентинани Америка Кубоги финалида мағлубиятга учратганди. Икки ўйинда ҳам асосий вақт 0:0 ҳисобида якунланган ва чилиликлар пенальтилар сериясида омадлироқ бўлишганди. 2015 йилги финалда Месси пенальтини аниқ амалга оширган ягона аргентиналик футболчи бўлганди, 2016 йилда эса «Барселона» ҳужумчиси «нуқта»да адашганди.

ovxqx7bwj76ji4nqgu-2knjtxuieazv4

Бу сафарги Америка Кубогида Аргентинани мезбонлар – Бразилия терма жамоаси финалдан мосуво этди. Лео ва «альбиселесте»нинг бошқа юлдузлари Бразилияга қарши ўйиндан кейин ҳакамнинг қарорларидан норози бўлишди, яққол пенальти бериладиган вазиятларда ҳакамлар видеотакрорларга мурожаат этмаганига эътироз билдиришди.

«Ҳакамлар бу турнир давомида ўйинларда арзимаган вазиятларда VAR тизимидан фойдаланишди. Бугун эса ҳатто бу мосламани қимирлатиб қўйишмади. Ҳакамнинг барча аҳмоқона қарорлари Бразилия фойдасига бўлди. Карточкаларни фақат бизникиларга кўрсатишди. Бизнинг футболчиларга очиқчасига қўполликлар қилинди, ҳакам бу ҳолатларга кўз юмди. Бу ҳолат бутун ўйин давомида кузатилди – бизни ҳадеб ўйиндан чалғитишди. КОНМЕБОЛ бу ҳолат бўйича нимадир қилишга умид қилиш қолди, холос. Аммо бундай бўлмаса керак, ахир Бразилия бу ташкилотда жуда катта таъсирга эга», деганди ўйиндан кейин Месси.

Шундай экан, Чилига қарши ўйин арафасида аргентиналиклар етарлича мотивацияга эга эдилар.

Мессининг четлатилиши
Месси илк дақиқаларданоқ тўлиқ куч билан ўйинга қўшилди ва рақиб ҳимоячилар таъқибида бўлди. Вазиятлардан бирида у майдон марказида тўпни эгаллаб олдинга югурди, қаршисидан чиққан икки футболчини алдаб ўтди, учинчиси эса уни йиқитди. Чилиликлар ҳакам ҳуштагини кутиб туришганида Лео тўпни ўйинга киритиб юборди – унинг кесувчи паси Серхио Агуэрони дарвозабон билан яккама-якка ҳолатга чиқарди. Аргентина ҳисобда олдинга чиқиб олди – 1:0.

Встроенное видео

Mutuku Kimeu@SleekLarryKE

Goal Aguero. Quick thinking from Messi.

Смотреть другие твиты Mutuku Kimeu

Четлатилишигача Месси жарима зарбасини ижро этишга (зарбани дарвозабон қайтарди) ва Пауло Дибалани қулай вазиятга чиқаришга улгурди, «Ювентус» ҳужумчиси йўллаган зарба бироз хато кетди.

Қайд этиш керакки, илк дақиқаларданоқ чилиликлар Мессини жуда қўполлик билан кутиб ола бошлашди. Айниқса терма жамоа сардори Гари Медель. Ўйин бошида Леога қилган қўполлиги учун унга сариқ карточка кўрсатилганди. Аммо бу унга кор қилмади. 37-дақиқада у Месси билан контактдан кейин унга ташланди.

Парагвайлик Герострат
Энди Марио Альбето Диаса де Виварани ҳамма танийди. Узун ва қийин исмига қарамасдан. Бу унга эришди. Лекин уни «Лео Мессини ноҳақ четлатган парагвайлик масхарабоз» деб эслашлариям мумкин.

Диас де Вивар ўйин бошиданоқ ғалати ҳакамлик қила бошлади. Биринчидан, у тинимсиз ҳуштак чалди ва ўйинни тўхтатиб қўяверди. Иккинчидан, сариқ карточкаларни аямай тарқатди. Ҳолбуки кўп ҳолатларда у қўлини чўнтагига тиқмаса ҳам бўларди. Ёки Медель Мессига яна бир марта фол ишлатганида унга иккинчи сариқ карточка кўрсатиши ҳам мумкин эди.

37-дақиқада эса апофеоз юзага келди. Дибала узун пас билан Мессини олдинга ташлади, аммо аргентиналиклар сардори тўпга улгурмади. Медель унинг йўлини тўсди ва тўп майдон ташқарисига чиқиб кетишига эришди. Бу вақтда ўзини тўхтата олмаган Мессининг қўли Меделнинг елкасига тегиб кетди, чилилик футболчи эса ўгирилиб жавоб қайтарди – кўксини рақибнинг кўксига ура бошлади. Югуриб келган ҳакам эса уларнинг иккисига ҳам қизил карточка кўрсатди. Ҳолбуки у бу вазиятда икки футболчини ҳам тинчлантириши ва ҳеч қандай карточка кўрсатмаслиги ҳам мумкин эди. Арбитр ёрдамчиси билан мулоқот қилди, лекин видеотакрорга мурожаат қилмади.

Встроенное видео

Sport News@BestFutbolGoal

Not sure what Messi is playing at, Medel only wanted a hug 😅😂.

86 человек(а) говорят об этом

Балки у Мессидан ҳамкасбларини танқид қилгани учун қасос олгандир, балки аргентиналик футболчи КОНМЕБОЛни танқид қилгани учун жазолангандир. Бу Месси терма жамоа ўйинларида иккинчи марта майдонни тарк этиши бўлди – биринчиси унинг дебют ўйинида, 2005 йили Венгрияга қарши ўйинда рўй берганди. Ўшанда Маркус Мерк Мессини майдонга чиқишидан 47 сония ўтиб қўли рақибнинг юзига тегиб кетгани учун қизил карточка кўрсатганди.

Ўйин давоми
Чилиликлар юқори прессинг қилишди ва қопқонга тушишди. Улар уч нафар марказий ҳимоячи билан ўйнашди. Аргентина термаси Рейнальдо Руэда жамоасини кесик паслар билан доғда қолдирди. Ўйин бошидаёқ чилиликлар етакчисини йўқотганди – 15-дақиқада Алексис Санчес жароҳат олди ва майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Ўйиндаги иккинчи голни Жованни Ло Чельсонинг пасидан кейин Дибала урди. Худди биринчи голга ўхшаш ҳолат.

Танаффусга қадар чилиликлар рақиб дарвозаси томон бирор марта зарба бера олмади. Иккинчи бўлимда эса де Вивар уларга ҳисобни қисқартиришда ёрдамлашиб юборди. 59-дақиқада у VAR ёрдамидан фойдаланишга қарор қилди ва ҳолатни кўриб чиққач 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Баҳсли вазият. Чарлес Арангиснинг бир оёғи рақиб жарима майдони ичида эди, Ло Чельсо теккан иккинчи оёғи эса чизиқдан ташқарида эди. Парагвайлик ҳакам бу ҳолатни пенальти деб топди.

Встроенное видео

Swype Sports ™@SwypeSports

PENALTY FOR CHILE.

🇦🇷 Argentina 2 – 0 Chile 🇨🇱

56´⏱

Смотреть другие твиты Swype Sports ™

Ўйинда тўқнашувлар шу қадар кўп бўлдики, Аргентина ва Чили учинчи марта ҳам финалда ўйнаётгандек эди. Ҳакам Чилининг яна бир неча футболчисини қўполликлар учун майдондан четлатиши мумкин эди, аммо у ўхшаш қўполликлар учун турлича қарорлар чиқарди. Футболдаги видеотакрорлар жуда ажойиб восита, аммо инсон омили барчасини йўққа чиқариши мумкин.

Нима бўлганда ҳам Лионель Скалони жамоаси Чилидан қасос олишга эришди, ҳисоб йирик кўриниш олиши ҳам мумкин эди, аммо ўйиннинг қолган қисмида Агуэро бир неча марта қулай имкониятлардан фойдалана олмади.

Бундай VAR кимга керак?
Диас де Вивар ўйинда назоратни қўлдан чиқарди ҳам дейлик. Аммо видеоҳакамлар борку? Бу восита қизил карточка кўрсатиш бўйича ҳолатларни ҳам кўриб чиқиши мумкин. Бу сафар у қаерда эди? Видеоҳакамлар нега индашмади? Ёки жаноб Диас де Вивар уларга жим бўлинглар, мен ўзим барчасини кўриб турибман деганмикин?

Асосийси бундай тизимга ишонч борми? Гап Мессига қизил карточка кўрсатилганида эмас, у ҳам бошқа футболчилар қатори қоидалар олдида тенг. Гап шундаки, уни ноҳақ четлатишди. Аслида адолатни таъминлаши керак бўлган тизим эса бу вазиятда ҳеч нарса қила олмади.

Аргентина терма жамоаси дарвозасига пенальти белгилашда эса бу тизим қўл келди.

Месси қайтадими?
Бу адолатсизликдан кейин Месси яна Аргентина сафида тўп суришда давом этишига умид қилиш мумкин. Бразилия билан ўйиндан кейин ундан кейинги йилда Аргентина мезбонлигида бўлиб ўтадиган Америка кубогида иштирок этиши ҳақида сўрашганди. У эса агар жамоага керак бўлса ўйнашда давом этишини айтганди. Аргентинада унга усиз янги жамоа тузишмоқчилигини айтадиган одам бўлмаса керак.

Лео терма жамоадаги фаолиятини бундай можароли нотада якунлашни истамаса керак.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Nush

Check Also

ye-uphi4g_et52xd17zqeupeehfx3yyf

Америкалик аёл телебошловчи тезлик рекордини ўрнатиш вақтида ҳалок бўлди

Пойгачи ва “Афсоналарни вайрон қилувчилар” (MythBusters) кўрсатуви бошловчиси 36 ёшли Жесси Комбз  реактив автомобилда тезлик …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари