Главные новости
Главная / Жаҳон / «Менинг тестим антитана аниқламади». Рамзан Қодиров коронавирусга чалинмаганини маълум қилди
Место рекламы

«Менинг тестим антитана аниқламади». Рамзан Қодиров коронавирусга чалинмаганини маълум қилди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров коронавирусга топширган тестининг натижаси салбий чиққанини маълум қилди. Бу ҳақда у ўзининг «ВKонтакте»даги саҳифасига ёзиб қолдирган.

Фото: The Insider

«Менинг тестим антитана топмади. Бу коронавирус инфекцияси билан касалланмаганимни билдиради», — деб ёзади Қодиров.

Рамзан Қодировнинг сўзларига кўра, у ҳозирда республикада волонтёрлик фаолияти билан шуғулланаётган Чеченистон «КВН» жамоаси аъзолари билан бирга тест топширган. Натижалар жамоа иштирокчиларининг беш нафаридан тўрттаси коронавирус билан касалланганини кўрсатган.

Эслатиб ўтамиз, 21 май куни Қодировнинг коронавирус гумони билан Москвадаги касалхонага ётқизилгани хабар қилинганди. Шифокорлар унинг аҳволи ҳақида маълумот берганди. Рамзан Қодировнинг ўзи ҳам бир неча кун давомида омма олдида чиқиш қилмаган, 24 майда эса Ҳайит байрами муносабати билан видеотабрик йўллаган, аммо унда Чеченистон етакчисининг овози кадр ортидан янграганди. 26 майда Қодиров ижтимоий тармоққа коронавирусга қарши тезкор штаб йиғилишини ўтказаётгани акс этган суратни юклаган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

bus-p-xmmhvxbhh2gaf15amy6cy3riyb

Хитой 2020 йил охиригача халқаро спорт мусобақаларини ўтказишдан бош тортди

Хитой пандемия сабабли 2020 йил охиригача ўз ҳудудида ҳар қандай халқаро спорт мусобақасини ўтказишдан бош …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари