Главная / Иқтисодиёт / Меҳнат вазирлиги шакар заводларида оммавий ишдан бўшатиш бўлаётганини рад этди
Место рекламы

Меҳнат вазирлиги шакар заводларида оммавий ишдан бўшатиш бўлаётганини рад этди

Ангрен ва Хоразмдаги шакар заводларида ходимлар оммавий ишдан бўшатилаётгани ҳақидаги хабарлар ўз тасдиғини топмади, дея баёнот берди Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги.

Вазирлик ахборотига кўра, Давлат меҳнат инспекцияси ҳолат бўйича ўрганиш ўтказиб, унда «Ангрен шакар» ва «Хоразм шакар» МЧЖларда ишчи ходимлар жамият ташаббуси билан оммавий равишда ишдан бўшатилмаганини аниқлаган.

Хабарда заводлар пандемия сабабли иш фаолиятини вақтинчалик тўхтатгани ва ҳозирда заводни ишга тушириш чоралари кўрилаётгани айтилади.

«Хоразм шакар» МЧЖда 1081 нафар ишчи билан меҳнат шартномаси расмийлаштирилган бўлиб, ҳозирги кунда 418 нафар ишчи ходим корхона ўз иш фаолиятини қайта тиклагунга қадар таъмирлаш ишлари билан шуғулланиб келаётгани, фақатгина ўз хоҳишига кўра меҳнат шартномасини бекор қилишни сўраб мурожаат қилган ходимлар ишдан бўшатилгани маълум бўлди.

«Ангрен шакар» МЧЖда эса ҳозирги кунда 550 нафар ходим бўлиб, 2020 йилнинг июнь ойидан октябрь ойига қадар жами 170 нафар ходим билан тарафларнинг келишувига кўра меҳнат шартномалари бекор қилинган. Шунингдек, меҳнат шартномасини бекор қилиш билан боғлиқ барча харажатлар ўз вақтида тўлаб берилган. Карантин чекловлари ўрнатилгани корхонанинг шакар олди-сотдисига жиддий зарар етказгани сабабли жамият фаолияти 2020 йил июнь ойида тўхтатилиши муносабати билан корхона ходимларининг хоҳишига биноан меҳнат таътиллари ва ўз ҳисобидан таътиллар берилган. Жорий йилнинг сентябрь-октябрь ойлари учун эса ходимларга ўртача ойлик иш ҳақи тўлаб берилган», – дейилади вазирлик ахборотида.

Қўшимча қилинишича, инспекция хабарларда айтилганидек оммавий ишдан бўшатилиш бўлишининг олдини олиш мақсадида иккала корхонага Меҳнат кодекси талабларига қатъий риоя қилиш бўйича ёзма кўрсатмалар берган.

Эслатиб ўтамиз, Kun.uz 27 октябрь куни ўз манбасига таянган ҳолда «Хоразм шакар» МЧЖ ўз ишчиларини оммавий равишда ишдан бўшата бошлагани, бунга заводнинг хомашёси йўқлиги ва шу боис июль ойидан бери ишлаб чиқариш тўхтаб қолгани сабаб бўлгани ҳақида хабар берган эди.

Шу куни Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги «Ангрен шакар» МЧЖ матбуот хизматига асосланиб, Хоразм ва Ангрендаги шакар заводлари ишчилари оммавий равишда ишдан бўшатилаётганини билдирди. Хабарда иккала завод йил охирига қадар деярли барча ишчиларни ишдан бўшатишни мўлжаллагани айтилган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

bg30g2s6hmwkdwhwse-o83lcqttgnj5g

Тиббиёт соҳаси бошқарувидаги ходимларга устамалар тўланади, ҳокимларга янги ваколат берилди

Президент Шавкат Мирзиёев 2 октябрь куни «Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари