Главные новости
Главная / Жамият / Масжидлар фаолиятини қайта йўлга қўйишга босқичма-босқич рухсат берилиши кутиляпти
Место рекламы

Масжидлар фаолиятини қайта йўлга қўйишга босқичма-босқич рухсат берилиши кутиляпти

Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан соҳа вакиллари иштирокида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтяпти.

Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати хабарига кўра, йиғилишда қўмита раиси Абдуғафур Аҳмедов масжидлар фаолиятини қайта кўриб чиқиш ва ҳозирги ҳолати масаласига алоҳида эътибор қаратди.

Жумладан, у масжидларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш, шунингдек, Республика махсус комиссиясининг қарори билан карантин талаблари юмшатилган тақдирда, ҳар бир ҳудуднинг эпидемиологик ҳолатини инобатга олиб, санитария талабларига тўлиқ амал қилган ҳолда масжидлар фаолиятини қайта йўлга қўйишга босқичма-босқич рухсат бериш масаласини кун тартибига қўйди.

Ўз навбатида, қўмита раиси ҳозирги пайтда республикадаги масжидларнинг мавжуд ҳолати тўлиқ ўрганиб чиқилганини ҳам маълум қилди.

Видеоселектор давом этмоқда, дейилади маълумотда.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

4zuihdds_uky6f3ia3oatpz11-ahefst

«Ал Ҳилол»га қарши бу сафарги ўйин финалдек бўлади». Машарипов билан суҳбат ёхуд #FootWeek’да томоша қилинг!

FootWeek лойиҳаси давом этади. Бу дафъа кўрсатув «Пахтакор»нинг Осиё Чемпионлар Лигасидаги ўйинларига тўғри келди. Жалолиддин …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари