Главные новости
Главная / Жамият / Марказий Осиё минтақавий экологик маркази «Ўзгидромет»га 50та автоматик метеорологик станция етказиб беради
Место рекламы

Марказий Осиё минтақавий экологик маркази «Ўзгидромет»га 50та автоматик метеорологик станция етказиб беради

«Ўзгидромет»да марказ вакилларининг Марказий Осиё минтақавий экологик маркази (MOMEM) делегацияси билан учрашув ўтказилди. Унда CAMP4ASB (Орол денгизи ҳавзасида иқлим ўзгаришига мослашиш ва унинг оқибатларини юмшатиш дастури) минтақавий лойиҳасини амалга ошириш доирасида 50 та автоматик метеорологик станция етказиб бериш юзасидан шартнома имзоланди.

kpesv84onuizfd1ytcnbqdz-t9pjeco

CAMP4ASB лойиҳаси Марказий Осиё мамлакатларида етакчи манфаатдор томонлар учун иқлим ўзгариши борасидаги билимлар ва маълумотлардан кенг фойдаланиш имкониятини яхшилаш, шунингдек, иқлим ўзгариши соҳасидаги инвестициялар ва техник салоҳиятни кучайтириш орқали иқлим ўзгариши оқибатлари билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишга йўналтирилган.

Лойиҳа минтақавий ва миллий компонентлардан таркиб топган. Минтақавий қисмнинг асосий вазифаларидан бири иқлим ўзгаришига мослашиш ҳамда кам углеродли ривожланишга ўтиш бўйича ахборот-таҳлилий базани шакллантиришга минтақавий ва миллий миқёсда техник кўмак кўрсатиш, иқлим ўзгариши муаммолари билан шуғулланувчи идораларни дастурий воситалар ҳамда асбоб-ускуналар билан таъминлашдан иборат.

«Ўзгидромет» Орол денгизи ҳавзасида иқлим ўзгаришига мослашиш ва унинг оқибатларини юмшатиш дастурининг миллий мувофиқлаштирувчиси сифатида MOMEM билан яқиндан ҳамкорлик қилади.

Асбоб-ускуналар етказиб бериш бўйича «Ўзгидромет» ва MOMEM ўртасида имзоланган шартнома Жаҳон банки маблағлари ҳисобига молиялаштирилади. «Ўзгидромет»нинг вилоятлардаги станция ва постларига ўрнатиладиган автоматик метеорологик станциялар иқлимий мониторинг тизимини яхшилашга — кузатувлар тезкорлиги ва маълумотларнинг аниқлиги ортишига, ва оқибатда гидрометеорологик хизмат кўрсатиш сифатининг яхшиланишига хизмат қилади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Nush

Check Also

z4dbqewufsbhlqeesvjpueee6tuszbez

Олимлар инсон учун зарарли ичимликларни маълум қилишди

Олимлар бир нечта тажрибалар ўтказиб, инсон организми учун зарарли 5 та ичимлик рўйхатини тузишди. Аниқланишича, …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари