Главные новости
Главная / Жаҳон / Марказий ҳарбий округ бўлинмаси экстремал шароитда махсус вазифани бажарди 
Место рекламы

Марказий ҳарбий округ бўлинмаси экстремал шароитда махсус вазифани бажарди 

Марказий ҳарбий округ бўлинмаси Жиззах вилоятидаги тоғли ҳудудларда ва сунъий жиҳозланган душман объектида махсус машқларни бажарди. Бу ҳақда Kun.uz’га ҳарбий журналист Ғайрат Мадраҳимов маълум қилди.

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Дастлаб, бўлинма шахсий таркиби ҳарбий техникада нотаниш бўлган тоғли ҳудудга олиб келинди. Биринчи галда ҳарбий хизматчилар томонидан ўзлари турган жой ва шартли душман объектигача бўлган масофа ва йўналиш аниқлаб олинди. Сувли тўсиқдан ўтиш вақтида бўлинма учта кичик гуруҳга бўлиниб, ҳаракатланди. Шовқинсиз, имо-ишоралар ва шартли сигналлар орқали ҳамда талофатсиз белгиланган вақтда маррага етиб борган шахсий таркиб иккинчи босқич машғулотига жалб қилинди.

Мунтазам тайёргарликка эга ҳарбийлар сунъий жиҳозланган душман объектида ҳаракатланиб, қуролли босқинчилар билан яқин масофада жанг олиб борди.

Олдиндаги асосий вазифа бегуноҳ асирларни қутқариш ва тўсатдан пайдо бўлган хавфнинг олдини олиш бўлди.

Махсус машқларни бажариш давомида кўп йиллик хизмат тажрибасига эга бўлган офицер ва сержантлар раҳбарлик қилди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

32zds4ztf36ub5ipv-dbm1xnffde2ewo

Yandex Ўзбекистонда солиқ тўловчига айланди

Давлат солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, Yandex Ўзбекистонда солиқ ҳисобига қўйилди.  Хабар қилинишича, Швейцарияда рўйхатдан ўтган …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари