Главные новости
Главная / Жамият / Марғилонлик Абдувоҳид қори Фарғонанинг энг маърифатли имоми деб топилди
Место рекламы

Марғилонлик Абдувоҳид қори Фарғонанинг энг маърифатли имоми деб топилди

«Энг маърифатли имом» кўрик-танловининг Фарғона вилоят босқичида Марғилон шаҳридаги «Худоёр ҳожи» масжиди имом-хатиби Абдувоҳид Аҳмадалиев ғолибликни қўлга киритди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизжон Эрматов хабар берди.

Фото: «Дарё»
Фото: «Дарё»

Қувасой шаҳридаги «Ислом» жоме масжидида Ўзбекистон мусулмонлар идораси томонидан энг иқтидорли, фаол имом-хатибларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилаётган кўрик-танловнинг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра, Фарғона туманидаги «Ҳувайдо» жоме масжиди имом-хатиби Давронбек Усмонов иккинчи, Тошлоқ туманидаги «Абу Ҳанифа» жоме масжиди имом-ноиби Абдужаббор Мадраҳимов, Учкўприк туманидаги «Шоҳ Муқаддам» масжиди имом-хатиби Жалолиддин Маматқулов, Данғара туманидаги «Муҳаммад сайид хўжа» масжиди имом-хатиби Шерзод Аҳмедовлар учинчи ўринга лойиқ топилди.

Шунингдек танлов давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги томонидан таъсис этилган «Энг обод масжид», «Энг хушовоз муаззин», «Энг бой кутубхона» каби ўндан ортиқ йўналиш бўйича ҳам ғолиблар аниқланди ва вакилликнинг диплом, ташаккурномалари ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ҳар йили Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги масжидлар имом-хатиб ва имом-ноиблари ўртасида анъанавий тарзда «Йил имоми» кўрик-танлови ўтказилар эди. Жорий йилдан мазкур танлов «Энг маърифатли имом» номи остида янги низом асосида бўлиб ўтмоқда.

 

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Taxmin miss

Check Also

Фото: «Kun.uz»

Фарғонада хонадонида нефть маҳсулотларини қайта ишлаш цехи ташкил этган фуқаролар аниқланди

Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси томонидан масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда Тошлоқ ва Қўштепа туманидаги айрим …