Главная / Жамият / Мактабларда узоқ кутилган биринчи қўнғироқ янгради
Место рекламы

Мактабларда узоқ кутилган биринчи қўнғироқ янгради

14 сентябрь: мактаб ўқувчилари учун амалда 6 ойга чўзилган таътилни биринчи соатга чалинган кириш қўнғироғи якунлади. Халқ таълимида узоқ кутилган янги 2020/21 ўқув йили бугундан барча мактабларда бошланди.

Республикадаги 10 мингга яқин мактабнинг 2 635тасида карантин қоидаларига амал қилинган ҳолатда анъанавий шаклда дарслар бошланди. Қолган мактабларда дарслар масофавий тарзда бошланди, уларда анъанавий таълим 1 октябрга қадар йўлга қўйилади.

Kun.uz мухбири Тошкент шаҳридаги мактабларнинг анъанавий шаклда очилиш жараёнларини кузатди.

Биринчи синфлар мактабга соат 8:00дан бошлаб, юқори синфлар эса 8:30дан синф хоналарига киритилди. Дарсга киришдан олдин ўқувчиларнинг тана ҳарорати ўлчаниб, қўллари дезинфекция қилинди.


Феруза Атамуродова

Олмазор туманидаги 224-мактаб директори ўринбосари Феруза Атамуродовага кўра, мактабда жами 1859 нафар ўқувчи ўқийди, шундан 895 нафарининг ота-онаси фарзанди анъанавий тарзда таълим олишини афзал кўрган.

«Ўтган ўқув йилларига нисбатан бу йил янада масъулиятлироқ бўлади. Чунки бизга пандемия шароитида ўқувчилар билан биргаликда ўқитувчиларнинг ҳам соғлиғини асраш масъулияти ортилади. Ўқувчи ва ўқитувчиларнинг соғлиғини назорат қилиш учун биз соғлиқни сақлаш тизими билан ҳамкорликда иш олиб боряпмиз. Мактабларга шифокор ва ҳамширалар бириктирилди.

Ўқувчилар сонига қараб олдин мактабга битта ҳамшира жалб қилинган бўлса, ҳозирда улар сони 3-4 нафаргача оширилди. Мактабнинг очилганидан жуда ҳам хурсандмиз», – дейди у.

Мактабга бириктирилган ҳамшира Садоқат Махсумованинг таъкидлашича, ўқувчиларни орада 2 метр масофа сақланган ҳолда қабул қилинмоқда. Келган ўқувчининг аввал ҳарорати ўлчанади, кейин қўллари дезинфекция қилинади. Синф хонасига киришдан олдин болалар янги ниқоб билан таъминланади (эслатиб ўтамиз, белгиланган тартибга мувофиқ, ўқувчиларни ниқоб билан таъминлаш ота-оналар зиммасига юкланган).

Aгар боланинг иситмаси бўлса, изоляция хонасига киритилиб, унга биринчи ёрдам кўрсатилади. Сўнг боланинг ота-онаси чақирилади.

Ўқувчиларнинг мактаб соғинчи кўзларидан билиниб турибди. Улар анъанавий таълимни, синфдошлари ва устозларини соғинишганини қайта-қайта таъкидлашди.

«Мактаб очилишини кўп кутдик. 6 ой карантида ўтирганимиздан сўнг 14 сентябрдан мактабимиз очилишини эшитиб, жуда хурсанд бўлдик. Мактабга киришда ҳам орамизда 1,5 метр масофа сақлаб, кейин киргизишди. Aнчадан буён кўрмаган, соғинган ўртоқларимиз билан ҳам жуда яқиндан саломлашиб кўришолмаяпмиз», – деди Мирзо Улуғбек тумани 64-мактаб ўқувчиларидан бири.

64-мактабда ижтимоий сўровнома натижаларига кўра ота-оналарнинг 65-70 фоизи анъанавий таълим шаклини танлашган.

«Ҳозир 2 соат дарс ўтган бўлсам, ўқувчилар руҳиятида мактаб соғинчини кўрдим. Мени хурсанд қилган нарса – ўқувчининг кўзидаги билим олишга бўлган чанқоқлик бўлди», дейди биз билан суҳбатлашган ўқитувчилардан бири.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

bgb_9oneg7tpcdbgufi2aoz1-64xrg9s

ДТМ: Тест синовлари натижалари бўйича ишлар якунланди

Давлат тест маркази абитуриентларнинг имтиҳон натижалари бўйича ишлар тугатилгани, лекин ижодий имтиҳон натижалари энди ягона …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари