Главные новости
Главная / Жамият / Мактабларда она тили, ОТМларда тарих соатлари қисқаради — Шерзод Шерматов ва Ином Мажидов изоҳи
Место рекламы

Мактабларда она тили, ОТМларда тарих соатлари қисқаради — Шерзод Шерматов ва Ином Мажидов изоҳи

ОТМлардаги ўқув дастурларида тарих фани, умумий ўрта таълим мактабларида эса она тили фани соатлари қисқартирилмоқда.

Бу ҳақда бугун, 9 июль куни падемия шароитида ОТМларга қабул жараёнларини ташкил қилишга бағишлаб ўтказилган махсус брифингда маълум қилинди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидовга кўра, олий таълим тизимидаги барча босқичларда тарих фанини ўқитиш масаласи вазирликда кўриб чиқилган ва ижтимоий-гуманитар фанларни бирлаштириш ҳамда айримларини қисқартириш қарорига келинган.

Иномжон Мажидов

«Тарих фани олиб ташланди, деган гап йўқ. Икки-учта ижтимоий-гуманитар фанлар бор. Бир нечта фан бирлашди, айримлари йириклашди, мактаб, лицей босқичида такрорланиб келаверадиган мавзулар олиб ташланди.

Фан сақланиб қолган ва бунда муаммо йўқ», – деди вазир.

Мактабларда она тили фани қисқартирилиши юзасидан берилган саволга эса Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов изоҳ берди.

Шерзод Шерматов

«Бизга икки йил аввал халқ таълими тизмида ўқитиладиган фанларни оптимизация қилиш вазифаси қўйилган эди. Бунда режа 10 фоигача қилиб белгиланган.

Бу масала бизда кўриб чиқилди ва ўтган йили ЎИЧА (ўқув ишлаб чиқариш амалиёти – таҳр.) фанларни 3,5 фоизгача қисқарган эди. Бу йил ҳам баъзи бир фанлар камайтирилмоқда.

Бу ерда бир нарсага эътибор қилиш керак. Мактабларда асосий масала дарс соатлари талашиш экан. Фақат сонга ишланади ва сифатга эътибор берилмайди. Хўп, шу пайтгача ўқитилди ҳам дейлик, лекин жуда яхши бўлган жойи йўқ-ку», деди вазир.

Шерматовнинг айтишича, соатлар кўп бўлгани учун она тили фанини ўқитишда асосий эътибор граматикага қаратилган, аммо бу кутилган натижани бермаган.

«Ҳамма мактабда ўқиган. Бизда граматика масалалари жуда кўп ва она тилини ўқитиш қийин. Кўриб турганингиздек, бунинг натижасида ҳамма томон саводсизлик бўлиб кетди. Бизнинг мақсадимиз сонга эмас, сифатга эътибор қаратиш.

Бутун дунёда ҳам тенденция бор. Инглиз тилини ҳам қаранг, Шекспир давридаги инглизча шеърларни ҳозир ўқиб тушунмайсиз. Улар ҳам ҳозир инглиз тилини соддароқ қилиб ишлатиш йўналишидан кетмоқда. Биз ҳам секин-секин она тилини содда ва равон ишлатишга ўтишимиз керак. Бунда граматикадан кўра амалий кўникмаларга, яъни гапириш, эшитиш ва ёзишга кўпроқ эътибор беришимиз керак. Кейинчалик эса кириш имтихонларида ҳам шу кўникмалар асосида имтиҳон олиш даражасига чиқишимиз керак.

Нима учун математика ёки физика эмас, она тили, дея чексиз гаплашиш мумкин. Бу энди мутахассислар ўтириб ҳал қиладиган масала», – дея Шерзод Шерматовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

d-thloiphbwyip6vxriapt_5nbysanpl

Чет тили имтиёзи мавжуд абитуриентлар алоҳида гуруҳланади ва уларга 1 соат вақт ажратилади – ДТМ

Кириш имтиҳонларида чет тилидан тест синовларини бажарадиган ва бажармайдиган абитуриентлар алоҳида тарзда гуруҳларга ажратилади ва …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари