Главная / Жамият / Мактабгача таълим тизимида коррупцияга қарши курашда қўйилган энг муҳим қадам айтилди
Место рекламы

Мактабгача таълим тизимида коррупцияга қарши курашда қўйилган энг муҳим қадам айтилди

Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин боғчаларнинг пандемия шароитида қандай тартибда ишлаши мавзусида ўтказилган матбуот анжуманида тизимдаги коррупцияга қарши кураш масаласига тўхталди.

Фото: Мактабгача таълим вазирлиги

«Мактабгача таълим тизимини ислоҳ қилишда педагог кадрлар ва таълим сифатини ошириш билан бир қаторда коррупцияга қарши ҳам аёвсиз курашиб келинмоқда. Коррупция мактабгача таълимда шунчалик тизимли тус олганки, уни металл зангига ўхшатиш мумкин. Қачонки занг металлни емира бошласа, иш жараёни тўхтамаслиги учун металнинг ўша қисмини бутунлай бошқасига алмаштириш керак бўлади», – деди Агриппина Шин.

Унинг қайд этишича, вазирлик бу борада тегишли чоралар кўрмоқда. Коррупцион ҳолатларни аниқлаш учун ички аудит хизмати ташкил этилган. Вазирлик ташкил қилинган 2017 йилдан то ҳозирга қадар прокуратура органлари билан ҳамкорликда 904дан ортиқ иш очилган, айрим ҳолатларда жиноий ишлар қўзғатилган.

Айни пайтда вазирлик Бош прокуратура ва Ҳисоб палатаси билан мактабгача таълим тизимидаги коррупцияга қарши кураш ишларини олиб бормоқда; «Йўл харитаси» ишлаб чиқилган.

Шунингдек, вазирнинг айтишича, 26 йил мактабгача таълим тизимига етарли эътибор берилмагани ҳам коррупцион ҳолатлар кўпайишига сабаб бўлган.

Вазирликнинг ички аудит, молиявий ва ҳуқуқий назорат хизмати бошлиғи Дилшод Норматовнинг қўшимча қилишича, вазирликнинг тизимда коррупцияга қарши курашишда ҳозирга қадар қилинган энг муҳим иши – мактабгача таълим тизимида жиноий жавобгарликка тортилган шахснинг ишлашини чеклашдан иборат.

«Бу – «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»ги қонунда белгиланди. Биз қилган таҳлиллар боғча мудираси сифатида жиноят содир қилиб ҳам ўз лавозимидан кетмасдан ишлаб юрганлар кўплигини кўрсатди. Шунинг учун ҳам қонун билан шундай чеклов белгилаб қўйилди», – деди Дилшод Норматов.

Маълумот учун, юқоридаги қонуннинг 44-моддасига кўра, қасддан жиноятлар содир этгани учун илгари ҳукм қилинган шахслар мактабгача таълим ташкилотларида педагогик фаолият билан шуғулланиши мумкин эмас.

Шунингдек, илгари ўзининг айбли ҳаракатлари сабабли меҳнат шартномаси тугатилган шахслар, шунингдек қўлланилган жазо чорасидан, судланганлиги ҳолати тугатилганидан ёки олиб ташланганидан ҳамда ўзига нисбатан амнистия ёки афв этиш акти қўлланилганидан қатъи назар, қасддан содир этилган жиноятлар учун илгари ҳукм қилинган шахслар мактабгача таълим тизими органлари ва ташкилотларининг раҳбарлик лавозимларига тайинланиши мумкин эмас.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ вазирлик томонидан 48,3 млрд. сўмлик молиявий хато ва камчиликлар аниқлангани хабар қилинган эди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

bgb_9oneg7tpcdbgufi2aoz1-64xrg9s

ДТМ: Тест синовлари натижалари бўйича ишлар якунланди

Давлат тест маркази абитуриентларнинг имтиҳон натижалари бўйича ишлар тугатилгани, лекин ижодий имтиҳон натижалари энди ягона …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари