Главная / Жаҳон / Майкл Блумберг Байден штабига камида 100 миллион доллар ўтказади
Место рекламы

Майкл Блумберг Байден штабига камида 100 миллион доллар ўтказади

Блумберг ажратган маблағнинг бир қисми инглиз ва испан тилларидаги телевизион рекламага, яна бир қисми Флоридадаги сайлов кампанияси доирасидаги мавжуд лойиҳаларни молиялаштиришга сарфланади.

Майкл Блумберг ва Жо Байден. Фото: Mike Blake / Reuters

Нью-Йорк собиқ мэри, миллиардер Майкл Блумберг АҚШ демократик партиясидан номзод Жо Байденнинг сайлов кампаниясини қўллаб-қувватлаш учун камида 100 миллион доллар ўтказади. Бу ҳақда Блумбергнинг маслаҳатчиси Кевин Шики The Washington Post газетасига берган интервьюсида маълум қилди.

 Бунда Блумберг ажратган маблағнинг бир қисми инглиз ва испан тилларидаги телевизион рекламага, яна бир қисми Флоридадаги сайлов кампанияси доирасидаги мавжуд лойиҳаларни молиялаштиришга сарфланади.

Флорида президент сайлови натижасини ҳал қилувчи иккиланиб турган штатлардан бири ҳисобланади. Тўрт йил аввал бу штатда республикачилар номзоди Дональд Трамп ғалаба қозонганди. Сайловолди сўовномаси натижаларига кўра, ҳозирда Флоридада Байден Трампдан бир оз олдинроқда бормоқда.

АҚШда президент сайлови 3 ноябрда ўтказилади. Унда 35 йилдан ортиқ Делавэр штати сенатори ҳамда Барак Обама маъмуриятида вице-президент бўлган Жо Байден амалдаги президент Дональд Трампга рақиб бўлади. Байден ғалаба қозонадиган бўлса, инаугурация пайтида унинг ёши 78да бўлади ва у АҚШ тарихидаги энг кекса президентга айланади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

FILE - In this  Sunday, Jan. 19, 2020, file photo, Elon Musk founder, CEO, and chief engineer/designer of SpaceX speaks during a news conference after a Falcon 9 SpaceX rocket test flight to demonstrate the capsule's emergency escape system at the Kennedy Space Center in Cape Canaveral, Fla. Tesla confirmed Thursday, May 28, that CEO Musk will get the first tranche worth nearly $770 million of a stock-based compensation package triggered by the company meeting several financial metrics. (AP Photo/John Raoux, File)

Илон Маск уч йилдан кейин 25 минг долларлик Tesla чиқарилиши тўғрисида ваъда берди

Тахминан уч йил ичида Tesla 25 минг долларлик нархда бўлган ҳайдовчисиз электрмобилларни ишлаб чиқаради. Бу …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари