Главные новости

Сўнги хабарлар

Google Россиянинг АҚШдаги сайловларга аралашувини текшираётганини тасдиқлади

0

Американинг Google компанияси унинг ресурслари ва интернет майдонларидан сиёсий мақсадларда фойдаланишга уриниш ҳолатлари юзасидан пухта текширув олиб бормоқда, деб ёзади «РБК». Google компанияси Россиянинг АҚШдаги сайловларга аралашувини, яъни Россия Google ресурсларига қандай қилиб реклама жойлаштирганини текширишни бошлаганини тасдиқлади. Google қатъий реклама сиёсатига амал қилади ва уларга риоя қилинишига эришмоқчи. Шунингдек, Россиянинг 2016 …

Подробнее »

АҚШ ҲДК зарбдор сувости кемаси ҳафта охирида Жанубий Корея портига киради

0

АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг зарбдор сувости кемаси Michigan бортидаги қанотли ракеталар билан бирга шу ҳафта охирида Жанубий Кореянинг Пусан портига киради. Бу ҳақда Сеул ОАВлари Америка ҳарбий манбаларига таяниб маълум қилди, деб ёзади «ТАСС». Манбалар таъкидлашича, ушбу сувости кемасининг Корея ярим оролига йўналтирилиши Пхеньянга нисбатан ҳарбий намойишкорлик хусусиятига эгадир. Яқин орада ушбу ҳудудга АҚШ …

Подробнее »

Туркия Украина суверенитетини ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлайди, Қримнинг босиб олинишини тан олмайди

0

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Туркия ҳамон Украина суверенитетини ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашини, Қримнинг Россия томонидан эгаллаб олинишини тан олмаслигини маълум қилди, деб ёзади «Интерфакс». «Биз Қримнинг ноқонуний тарзда босиб олинишини тан олмаганмиз ва тан олмаймиз ҳам», — деди у Украина президенти Пётр Порошенко билан қўшма матбуот анжуманида. 9 октябрь, душанба куни …

Подробнее »

Токиодаги Ханэда аэропортида ит 14 та рейснинг кечикишига сабаб бўлди

image_l-680x399

Токиодаги Ханэда аэропорти диспетчерлари тўртта учиш-қўниш йўлакларидан бирига чиқиб кетган ит сабабли 14 та рейснинг учиб кетиш ва қўнишини кечиктиришга мажбур бўлди. Бу ҳақда Kyodo News нашри хабар бермоқда. Маълум бўлишича, ит Окинавага учиб кетиши керак бўлган йўловчилардан бирига тегишли бўлган. Самолётга олиб бориш учун мўлжалланган махсус контейнерга жойланган ит бортга …

Подробнее »

Боливияда енгил моторли самолёт қулади, 4 киши ҳалок бўлди

0

Боливияда енгил моторли самолёт қулаши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда. Лос-Рейес шаҳридан парвоз қилган ҳаво кемаси Сан-Борха аҳоли пунктида ҳалокатга учради. Дастлабки тахминларга кўра, самолёт об-ҳаво шароитлари туфайли дарахтга бориб урилган. Ҳодиса оқибатида учувчи ва 3 нафар йўловчи ҳалок бўлди.

Подробнее »