Главная / Жамият / Махсус комиссия: Шу ҳафтадан бошлаб жума намозларини масжидларда ўқиш мумкин бўлади
Место рекламы

Махсус комиссия: Шу ҳафтадан бошлаб жума намозларини масжидларда ўқиш мумкин бўлади

Ўзбекистонда жума намозларини масжидларда ўқишга рухсат берилди. Бу ҳақда коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси қарорида айтилади.

Қарорга кўра, диний ташкилотларда жамоавий ибодатларни (жума ва шанба-якшанбалик диний хизматлар) амалга оширишга рухсат берилади.

Махсус комиссия аъзоси, бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимовнинг Kun.uz’га аниқлик киритишича, жамоавий ибодатларни 2020 йил 4 сентябрь, жума кунидан бошлаб амалга ошириш мумкин бўлади.

Бунда ушбу объектлар қуйидаги санитария қоидаларига риоя этиши талаб этилади:

  • жамоавий ибодатни ўтказиш учун ташриф буюрувчилар ўртасида ижтимоий масофани таъминлаш;
  • диний ташкилотлар ходимлари ва ташриф буюрувчиларнинг тиббий ниқобда бўлиши;
  • санитария-гигиена ва дезинфекция талабларига қатъий риоя этиш, бино хоналарни доимий равишда дезинфекция қилиш, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш;
  • ҳар бир диний ибодатдан кейин бино (хона) ва ундаги жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш;
  • бино ва хоналарга, шунингдек, ҳаво айлантириш тизимига зарарсизлантириш анжомларини (ультрабинафша лампалар ва б.) ўрнатиш.
  • тана ҳарорати 37 даража ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ташриф буюрувчиларни киритмаслик;
  • диний ташкилотларга кириш ва чиқиш жойларида аҳолининг тўпланишига қатъий йўл қўймаслик.
Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

bgb_9oneg7tpcdbgufi2aoz1-64xrg9s

ДТМ: Тест синовлари натижалари бўйича ишлар якунланди

Давлат тест маркази абитуриентларнинг имтиҳон натижалари бўйича ишлар тугатилгани, лекин ижодий имтиҳон натижалари энди ягона …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари