Главная / Маданият / МАҲЖУРИЙ (1889 – 1973)
Место рекламы

МАҲЖУРИЙ (1889 – 1973)

МУМТОЗ АНЪАНАЛАРГА СОДИҚ ШОИР

МУМТОЗ АНЪАНАЛАРГА СОДИҚ ШОИР

Шеър – хотира чироғи
mahjuriМустақил Республикамиздаги ўзбекзабон адиблар ҳақида сўз кетганда, беихтиёр Маҳжурий домлани эслаймиз. Маҳжурий домла Андижонда таваллуд топган бўлса-да, тақдир тақозоси билан умрининг асосий қисмини Ўш шаҳрида ҳижратда1 кечирди. Собит имон соҳиби бўлган Маҳжурий домла ҳам чуқур билимли исломий олим, ҳам мумтоз адабий анъаналарга содиқ қолган шоир эдилар. Мумтоз адабий анъаналар йўлида ижод этган шоирдан кўплаб ғазаллар. мухаммаслар, шеърий насиҳатлар, манзумалар. мактублар мерос қолди. Шоирнинг фарзандлари бу адабий меросни тўплаб “Ҳижратда ўтган умр” номи билан 2006 йили Андижонда нашр эттирдилар. Китобга таниқли адабиётшунос олим, филология фанлари доктори келтирамиз:

Ҳақиқий изтироб ҳеч пайт инсонни маънан тўхтатмайди, балки курашга, фаолиятга чорлайди. Боз2 устига, фақат теран изтироб, нурли азоб бағрида одам ўзининг шахсий ҳаётини чуқурроқ ҳис қилади. Зеро, армон ва изтиробда том маънодаги бир қатъият, ҳақсизликка қарши исён шаклланиб боради. Ана шунда сабр-бардош ҳам куч ва эркинлик майдонига айланади. Аввало шу ҳақди икки оғиз сўз айтмоқчиман.

Биз туғилиб ўсган муҳитда китоб ва китобхонлик жуда қадрланарди. Раҳматли бобом – дадамнинг оталари – дунёнинг оқу-қорасини яхши фарқлайдиган, намозхон, Аҳмад Яссавий, Хожа Ҳофиз, Мирзо Бедил китобларини қайта-қайта мутолаа қиладиган киши эдилар. Бобом, айниқса, Мадраса кўрган, Ҳофиз, Бедил шеърларини ўқиб шарҳлай оладиган илмли

Ҳижрат мусофирлик. айрилиқ. Боз – яна.

одамларни кўнглига ниҳоятда яқин олар ва жуда-жуда ардоқлардилар. Унингча, ақл ва маърифат чироғи худди ана шундай оқилу фозилларнинг қалбидан зиё таратарди…

Ғарибдирман. ғарибларнинг ғариби, Кўзим ёши тегирмоннинг ариғи, –

деган байтни ўзича бобом бот-бот такрорлагувчи эди. Ғариб ким, ғариблик нима, ушбу байт орқали қандай ҳасратли туйғулар ифодаланган – буларни мен – ўшанда аниқ англаёлмаганман, албатта. Анча кейин англадиму, не-не илмли донишманд боболаримиз дилларидаги чўнг ҳасрат, муқаддас орзу- истакларни ошкор қилолмай бу фоний’ дунёни тарк этишга мажбур бўлганликларини билдим…

Шўро давлати юртимизда тарихан мисли кўрилмаган бирақлий чорасизлик, маърифат соҳиблари қўрқиб, қимтиниб, табиий ҳолатларидан йироқлашиб яшашга маҳкум қилинган. Чидаб бўлмас бундай зўравонликка чидаш, енгиш шарт ва зарур бўлган бу қабоҳатни узоқ вақт енга олмаслик миллатимизнинг дини, илмий салоҳияти. адабиёти ва истиқболига қанча зарар етказган? Бугун буни ҳеч ким тўла аниқлаб ҳам, таърифлаб ҳам бера олмайди. Бир муҳим тасалли шундаки, ҳар қандай оғир шароитда энг машъум таҳликали замонларда ҳам ўз илдизи, яъни дини, тили, тарихи ва миллий ирқидан ажралмаган зиёлиларимиз сони унча камчил бўлмаган. Улар даҳрийликни[1] [2] диндорлик. эътиқодсизликни эътиқод, мутеъликни ғурур, жаҳолатни маърифат деб билмайдиган даражада маънан кучли, ҳақиқатга содиқ ва диёнатли зотлар бўлишган. Илм ва иймон қуроли ила мана шулар субутсизликлардан ўзларини асраб, халқ ва юрт учун баҳоли қудрат холис хизмат этганлар.

Андижонда туғилиб камолга етишган ва Маҳжурий тахаллуси билан шеърлар ёзиб, катта мерос қолдирган Муҳаммадхон мулла Исҳоқ ўғли худди шундай унутилмас шахсиятлардандир. Маҳжурийнинг туғилган вақти тахминан 1889 йил августининг охирларида деб қайд этилган. У диндор ва илмли бир оиланинг фарзанди бўлгани учун яхши тарбия топтан, болалигидаёқ ўқиш ва ўрганишга кучли қизиқиш пайдо қилган. Хўжанддаги “Миён Ҳазрат” мадрасасида. Андижон уламолари ҳузурида таҳсил олган йиллари Маҳжурий фақат форс ва араб тилларини пухта биладиган олимгина эмас, шарқ шеърияти анъаналари, хусусан, Ҳофиз, Саъдий. Навоий. Фузулий, Мирзо Бедил тажрибаларидан илҳомланиб, шеърлар ижод қилган шоир сифатида танила бошлаган.

Маҳжурий анъанавий мавзуларда қалам тебратгани боис шакл танлашда ҳам анъанавийлик талаб ва қоидаларига амал қилган. Унинг ғазал, мухаммас ва бошқа жанрларда ёзилган шеърлари билан танишган киши бунга тўла ишонч ҳосил қилади, шу билан бир қаторда шоир шеърларида қўлланилган поэтик тасвир воситалари ва бадиий санъатлар ҳам салафлар тажрибаси ва таъсири билан вобасталигига’ иқрор бўлади.

Маҳжурий ижодиётининг бир жиҳатини мен алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман. Маҳжурий ишқни куйлаган, муҳаббат сирларини очишга уринган ошиқона шеърлар муаллифигина эмас, у улкан ахлоқ тарғиботчиси ва:

Нетонг майхонанинг ринди бўлиб, завқи сафо топсам, Кўрингай акси ҳуснинг соғари саҳбойи ноб ичра. –

сингари ирфоний[3] [4] маъноларни илгари сурган мутасаввуф шоир ҳамдир. Аммо у ҳеч бир ўринда тасаввуфий ҳолат, кайфият ва ҳақиқатлар ифодасида атайинлик, сунъийлик, зўракиликка ён бермаган. Бу ҳам муҳим, албатта.

Маҳжурий табиатан дидактикага[5] мойил бўлган. Шунинг учун у ўзича шеърни илм, маърифат, таълим-тарбия воситаси деб билган. Одатда, бундай қаламкашлар ҳар бир инсон билиши. амал этиши зарур бўлган диний, ахлоқий, маърифий муаммоларни ёритишга кўпроқ куч сарфлайдилар ва одамларни огоҳлантирувчи ҳар турли. маънавий хасталик ёки фикрий ноқисликлардан сақланишга ёрдам берувчи ғояларни изчиллик билан талқин қиладилар. Туркий тилда ижод этган Мавжий деган шоир:

То ибтидои[6] олама босдик қадам ҳамон, Билдик. келур қулоғимизга интиҳо[7] саси, –

дейди. Ибтидодаёқ интиҳони ўйлаш, умр аввалиданоқ фанолик мушоҳадасига эҳтиёж сезиш учун инсонда катта ақл-идрок бўлишидан ташқари, у нурли бир тафаккур эгаси ҳам бўлмоғи керак. Ана шу фазилатлар Маҳжурий домла учун ҳам характерли эди, десак, бизнингча хато бўлмайди. У киши азбаройи билағонлиги ва алломалигидан Садриддин Айний, Ғафур Ғулом, Ойбек каби академик адибларимизнинг ҳурмат-эҳтиромига мушарраф бўлган. Маълум бир пайт жумҳурият пойтахтида йирик навоийшунослар сафида меҳнат қилган. Кимки инсоннинг кимлигини билишни истаса, энг аввало унинг руҳонияти ва фикрий ҳаёти билан қизиқиши керак. Руҳи якранг, фикрий ҳаёти жўн кимсаларнинг маҳдудлигига чидаш азоб. Нечоғлик самимий ва тажрибали кўринишмасин, кўнгли уларни мусоҳибликка1 арзитмайди.

Ушбу мажмуадан Маҳжурнинг – Сайфий, Хуррам, Ҳабибий, Улфат, Анисий, Доғий, Фахрий, Файзийга ўхшаш бир неча шоирлар билан мушоиралари[8] [9] ҳам ўрин олган. Маҳжурга замондош бу шоирлар уни айнан қалби қалбларга туташ, ҳозиржавоб зукко ижодкор дўст сифатида ардоқлаганлар. Чунки у бедилхон ва Бедил шеърларининг таржимони қиёфасида ҳам ҳурматли бўлган…”

Ўтган асрнинг 30-йилларидаги қатағон шамоли Маҳжурий домлага ҳам етиб келади. Юқорида айтганимиздек, етук исломий олим сифатида танилган Муҳаммадхон Маҳжурий “ҳақсиз”лар рўйхатига олинади ва рўйхат улар яшайдиган маҳалла бошига илиб қўйилади. Бу ҳақда шоирнинг ўғли Мақсудхон шундай ёзади: “Дўстлари у кишини бу ҳақда дарҳол хабардор қилиб, тезлик билан Андижондан чиқиб кетишни маслаҳат беришади. Домла фурсатни ғанимат билиб, тезлик билан Қирғизистоннинг Ўш шаҳрига қочиб борадилар ва ўша ердан паноҳ топадилар. Маҳжурийнинг бу ҳижратлари 1933 йили содир бўлган эди. Ўшда ҳам давлат одамларидан узоқроқ юриш учун шаҳардан четроқда жойлашган “Дом отдўх”га “кочегар” – (ўт ёқувчи) бўлиб ишга жойлашадилар. Кейинчалик оила аъзоларини ҳам кўчириб келтирадилар. Шу тариқа то 1938 йилгача Ўшда умргузаронлик[10] қиладилар. Шу воқеа таъсири ўлароқ ўзларига Маҳжур (ҳижрат қилган, ўз юртидан айрилиқда яшаган) тахаллусини лозим топадилар…”

1938 йили Ўзбекистон Коммунистик партияси биринчи котиби Усмон Юсупов топшириғи билан шоирлар – Собир Абдулла. Анисий ва Ҳабибийлар Ўшга келиб, Маҳжурий домлани Тошкентга олиб кетишади. Маҳжурий 1938 – 1941 йилларда Тошкентда Алишер Навоийнинг 500 йиллик юбилейига тайёргарлик ишларида қатнашади: шоир асарларини араб ёзувидан лотин. кейинчалик рус ёзувига ўгиради, Навоий асарлари луғатини тузишда иштирок этади.

Уруш ва урушдан кейинги йилларда Маҳжурий домла Андижонда, Янгийўлда, Бухорода, Мирзачўлда, Булоқбошида яшаб, театрда “адабий эмакдош”, “Мир араб” мадрасасида мударрис, жомеъ масжидларда имом хатиб лавозимларида хизмат қилди.

Ўғиллари Мақсудхоннинг маълумот беришича, Маҳжурий домлани 1958 йили “Қирғизистоннинг Ўш вилояти қозиси Шафоат ҳожи домла, назорати диниядан рухсат олиб Ўш шаҳридаги “Шаҳидтепа” масжидига имом хатиб қилиб олиб кетадилар. Ўшда 1958 йилдан 1973 йилгача хатиб бўлиб умрлари- нинг охиригача ишлайдилар. Демак, илгариги, яъни 1933 – 1938 йилларда Ўшда турганларидан ташқари яна 15 йил Ўшда истиқомат қилиб, оилалари билан яшайдилар. Бу давр мобайнида Ўш қаламкаш адиблари у кишини жуда ҳурмат билан тилга олишиб, ўз суҳбатларида мароқ билан ғазал, ашъор, мухаммасларидан ўқийдилар, эслайдилар. Ўш шаҳрининг аҳолиси Маҳжур домлани жуда эъзозлаб, ҳурматлаб, қадрларига етар эдилар. Ҳатто бу кишининг Андижонга кетиб қолмасликлари учун тадбир қилишиб, кенжамиз Маъруфхонни Ўшдан уйлаб қўйишди ҳам. Ҳозир ҳам укам Маъруфхон уч ўғил ва уч қиз фарзандлари билан Ўшда бахтиёр ҳаёт кечирмоқда…”

Маҳжурий домла тўрт ўғил, икки қиз фарзандни тарбиялаб вояга етказдилар. Шоир авлодлари – Аҳмадхон, Маҳмудхон, Азизахон, Мақсудхон, Шаҳодатхон ва уларнинг фарзандлари Ўзбекистонда, кенжа ўғиллари “Шаҳидтепа” масжиди имом хатиби Маъруфхон (Аллоҳ раҳмат қилсин) домланинг фарзандлари Ўшда истиқомат қиладилар.

Савол ва топшириқлар:

  1. Қирғизистонлик ўзбек адибларидан кимларни биласиз? Уларнинг қандай асарларини ўқигансиз?
  2. Адабиётшунос Иброҳим Ҳаққул Маҳжурий шахсияти ва ижодига қандай тавсиф беради?
  3. То ибтидои олама босдик қадам ҳамон,

Билдик, келур қулоғимизга интиҳо саси, – байти маъносини тушунтиришга урининг. Байтнинг Маҳжурий шахсиятига қандай алоқаси бор?

  1. Маҳжурийнинг биринчи бор Ўшга келиб қолиши сабабини изоҳланг. Сизнинг аждодларингиздан ҳам ҳижрат фожиасига учраганлар борми? Оилангиздаги катталардан сўраб аниқланг ва дафтарингизга ёзиб қўйинг.
  2. Маҳжурийни кимлар ва нима учун Ўшдан Тошкентга олиб кетишади?
  3. Маҳжурийнинг Ўшга иккинчи бор келиб яшаши ҳақида гапириб беринг.

Маҳжурий домланинг фарзандларига

қилган днл изҳорлари

Болаларим! Менинг ҳаётимнинг охири яқинлашиб келмоқда. Мен сизларнинг ҳар қайсиларингизга атаб биронта мерос қолдиролмадим. Чунки умрим қашшоқликда ўтди. Ҳар ҳолда сизларни катта қилгунча, ҳар қанча меҳнат-машаққатлар чексам ҳам, яхши ният ва ҳалол меҳнат билан тарбияладим. Натижада ҳар бирингиз оталик ва оналик даражасига етдингизлар. Мана энди давлатимизнинг ишлаб чиқариш тармоғларида жамият хизматини бажармоқдасизлар. Энди сизларга қолдирадиган меросим – фақат менинг бу шеърий панд ва насиҳатларимдур.

[1] Фоний – ўткинчи, вақтинча.

[2] Даҳрийлик – худосизлик, динсизлик.

4-744

[3] Вобасталик – боғлиқлик.

Ирфоний – маърифий.

’ Дидактика – таълим-тарбия, панд-насиҳат бериш.

[6] Ибтидо – бошланиш.

‘ Интиҳо – тугаш.

‘ Мусоҳиб – суҳбатдош; мусоҳиблик – суҳбатдошлик.

[9] Мушоира – шеърий баҳс, тортишув, мусобақа.

’ Умргузаронлик – умр кечириш, яшаш.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда anvarj63

Check Also

roman

ИШҚИЙ-ҚАҲРАМОНЛИК ДОСТОНЛАРИ

Сизга еттинчи синфда берилган маълумотлардан аёнки, достонлар ҳамиша фавқулодда воқеалар ҳамда оддий бўлмаган одамлар тасвирига …