Главная / Спорт / Ҳабиб, Магрегорны ӯрди ва жанжал булди
Место рекламы

Ҳабиб, Магрегорны ӯрди ва жанжал булди

Лас-Вегасда UFC 229 доирасидаги турнида аралаш яккакураш бўйича жаҳон чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов рақиби Конор Макгрегор устидан тўртинчи раундда ғалаба қозонди. Аммо, жанг тугагач, жанжал юз берди ва UFC президенти Дэйна Уайт жанжални суриштириш учун махсус комиссия тузилганини билдирди.

magregor

Тошкент вақти билан 7 октябрь куни тонгда ўтказилган жанг тугаши билан, иккала курашчи жамоаси аъзолари ўртасида жанжал чиқди ва Нурмагомедов жанжалга қўшилиб кетди.

Натижада, ғолибга чемпионлик белбоғини тақиш маросими бекор қилинди, Нурмагомедов жамоасининг уч аъзоси, шу жумладан, мураббий Ризван Магомедовни ҳам полиция қўлга олди.

Кейинчалик Нурмагомедов Россия нашларига берган интервьюсида Макгрегор отам ва динимни ҳақорат қилди, деб даъво қилди.

Россиялик курашчи Ҳабиб Нурмагомедов – енгил вазнда амалдаги UFC чемипонидир. У бирор марта ҳам мағлуб бўлмаган.

kkuran19

Ирландиялик Конор Макгрегор эса ярим енгил вазндаги чемпиондир. Шу йилнинг апрелида Макгрегор Нью-Йоркда Нурмагомедов бораётган автобусга ташланиб, бир неча кишини жароҳатлаган, сўнгра айбини тан олгани учун оғир жазодан омон қолган эди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

e16cau9f5ihfvnwq8mm4zsfr4vcrbxhg

Муроджон Аҳмадалиев жаҳон чемпионлиги учун рингга чиқади

Профессионал бокснинг биринчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиев (5-0, 4КО) …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари