Главные новости
Главная / Жаҳон / Лукашенко президентлик қасамёдини қабул қилди. Инаугурация тўғрисида расман эълон қилинмаганди
Место рекламы

Лукашенко президентлик қасамёдини қабул қилди. Инаугурация тўғрисида расман эълон қилинмаганди

Фото: BELTA

Беларусда 9 август куни ўтказилган президентлик сайловларида 80 фоиздан кўпроқ овоз олган Александр Лукашенко расман президент лавозимига киришди. Бу ҳақда мамлакат телеграф агентлиги БелТА хабар бермоқда.

Минскдаги Мустақиллик саройида Лукашенконинг инаугурация маросими ўтказилган. Ҳукуматга яқин экани айтиладиган «Пул Первого» телеграм каналида инаугурация маросимидан олинган сурат жойлаштирилди.

Маросимда бир неча юз киши қатнашган. Улар орасида юқори даражали мансабдорлар, фан арбоблари, расмий ОАВ вакиллари бўлган.

Лукашенко мамлакат конституциясига ўнг қўлини қўйган ҳолда беларусчада президентлик қасамёдини қабул қилган ва маросим ўтказилгани борасида актга қўл қўйган. Шундан кейин Марказий сайлов комиссияси раҳбари Лидия Ермошова Лукашенкога Беларусь президенти гувоҳномасини топширган.

Маълумот учун, Лукашенконинг инаугурация маросими ўтказилиши ҳақида расман эълон қилинмаган ва у ҳақда ҳеч қаерда афишалар берилмаганди.

Беларусда сайлов ўтказилган 9 августдан буён норозилик акциялари тўхтамаяпти. Қатор давлатлар ва Европа Иттифоқи Беларусдаги сайлов натижаларини ҳақиқий эмас деб топган. Европарламент депутатлари эса Лукашенкони персона нон грата деб эълон қилишган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

korla

Дунёдаги энг кучли музёрар кема фойдаланишга топширилди

Россиянинг янги музёрар кемаси “Арктика” атом флотига фойдаланишга топширилди. Ушбу кема дунёдаги энг кучли музёрар …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари