Главные новости
Главная / Жамият / Лола Каримова-Тиллаева: Вазифамиз Ислом Каримов хиёбонига келган ҳар бир инсонда ўзбек заминига қадам қўйиш ҳиссини уйғотишдан иборат бўлди (фото)
Место рекламы

Лола Каримова-Тиллаева: Вазифамиз Ислом Каримов хиёбонига келган ҳар бир инсонда ўзбек заминига қадам қўйиш ҳиссини уйғотишдан иборат бўлди (фото)

Аввал хабар берганимиздек, Москва шаҳри марказида жойлашган хиёбонда Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовга ўрнатилган хайкалнинг расмий очиш маросими бўлиб ўтди. Москвадаги ёдгорлик ҳамда Ислом Каримов номи билан аталган хиёбон анъаналар ва маданиятнинг бетакрор уйғунлиги, давр шиддатини акс эттиради. Бу ҳақда Лола Каримова-Тиллаева Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.

Фото: Facebook / Лола Каримова-Тиллаева
Фото: Facebook / Лола Каримова-Тиллаева

Маҳобатли композиция чуқур рамзийликка йўғрилган. Ислом цивилизациясининг муҳташам тарихий обидалардан бири бўлмиш Самарқанддаги афсонавий Регистон майдони улуғворлигини намоён этувчи қурилмалар маҳобатли ёдгорликнинг муҳим таркибий қисми саналади. Мазмунан ва усул-услубга кўра бетакрор бўлган хотира ёдгорлигида ҳам ҳайкалтарошлик, ҳам меъморчиликка хос теран ғоя ифодаланган.

«Бизнинг вазифамиз ушбу хиёбонга ташриф буюрган ҳар бир инсонда меҳмондўстлиги ва кўп асрлик бой маданияти билан шуҳрат қозонган ўзбек заминига қадам қўйиш ҳиссини уйғотишдан иборат бўлди. Таъбир жоиз бўлса, бу орқали она Ватанга муҳаббат тараннум этилди. Бизнинг ижодий мақсадимиз ушбу масканни ўзбек халқининг миллий ўзлиги ва қадим тарихи тимсолига айлантириш ҳамдир. Биз учун хиёбон ва маҳобатли ёдгорлик шаҳар муҳити ва руҳига уйғун бўлиши ҳам муҳим аҳамият касб этади», — дейди Лола Каримова-Тиллаева.

Москва маъмурияти билан эришилган келишувга мувофиқ, 2017 йилнинг баҳорида Каримов фонди Россия пойтахтида Ислом Каримов хотира ёдгорлигини лойиҳалаш, тайёрлаш ва ўрнатиш бўйича ишларни амалга ошириш масъулиятини ўз зиммасига олди. Мазкур масканнинг боғ-хиёбон ҳудуди Москва маъмурияти томонидан Каримов фонди билан ҳамкорликда ободонлаштирилди.

44228374_1918007078286230_6089575791010512896_n-400x600
Фото: Facebook / Лола Каримова-Тиллаева

Янги хиёбон Россия ва Ўзбекистоннинг маданиятлараро лойиҳаси бўлиб, у икки халқнинг эзгу истагини, шунингдек, замонавий санъат ҳамда Марказий Осиёнинг қадим маданияти уйғунлигини намоён этади.

«Каримов фонди номидан Россия Федерациясининг президенти Владимир Путин, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Москва шаҳри мери Сергей Собянин, Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикасининг ҳукуматларига катта миннатдорлик билдираман. Монументал мажмуа ва хиёбон устида иш олиб борган бир қатор инсонларга ҳам ўз чуқур ташаккуримни айтаман: Пол Дей — машҳур британиялик хайкалтарош, Ислом Каримовга Москвада ўрнатилган ёдгорликнинг муаллифи; Сергей Рубалевский — хиёбонни ободонлаштириш дизайни устида ишлаган меъмор ва дизайнер; Азам Абдуллаев – лойиҳанинг бош координатори; Оқила Тоирова – лойиҳа координатори», — таъкидлаган Лола Каримова-Тиллаева.

44288496_1918007071619564_8664653081486557184_n-680x453
Фото: Facebook / Лола Каримова-Тиллаева

Шунингдек, Ислом Каримов номи билан аталган хиёбонни қайта таъмирлаш ва ободонлаштириш лойиҳасини амалга оширишга ҳамда Москвада ўрнатилган Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти ҳайкали инаугурациясига қўшган ҳиссалари учун Москва шаҳри ҳукумати, Россия пойтахти Марказий маъмурий округи префектураси, Москва шаҳри маданий мерос департаменти, Москва шаҳри турар-жой коммунал хўжалиги департаменти «Марказий маъмурий округининг автомобиль йўллари» давлат бюджет ташкилоти, шунингдек, Ўзбекистон Президенти Администрацияси, Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистоннинг Россия, Беларусь ва Германиядаги элчихоналарига самимий миннатдорлик билдирилган.

 

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Taxmin miss

Check Also

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Хавфсизлик масалаларини ўрганиш бўйича Европа маркази ходими Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясида дарс бермоқда

Жорж Маршалл номидаги хавфсизлик масалаларини ўрганиш бўйича Европа маркази ходими профессор Грегори Глисон Ўзбекистон Қуролли …