Главные новости
Главная / Сиёсат / Лионель Месси «Наполи»га қарши ўйиндан сўнг Жюнейт Чақирга қўл узатишни истамади (видео)
Место рекламы

Лионель Месси «Наполи»га қарши ўйиндан сўнг Жюнейт Чақирга қўл узатишни истамади (видео)

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финал жавоб баҳси доирасида «Наполи»га қарши кечган ўйиндан (3:1) сўнг учрашув бош ҳаками Жюнейт Чақирга қўл узатишни истамади.

Фото: Twitter

Учрашувдан сўнг туркиялик ҳакам футболчига қўлини чўзган, бироқ Месси унга қўл узатишдан бош тортган. Бунинг ўрнига ҳужумчи ҳакамга ўз эътирозларини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, учрашув вақтида Чақир қўл билан ўйналганлиги туфайли Мессининг голини ҳисобламади. Шунингдек, «Барселона»нинг учинчи голига олиб келган пенальтидан аввал ҳакам Калиду Кулибалининг аргентиналик футболчига нисбатан ўта қўпол ўйинига дастлаб эътибор қаратмаганди, видеотакрорлардан сўнг эса 11 метрлик жарима зарбаси белгиланганди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

a3-_dws0baiyhojhsghtnqwxdw-t0lcy

Хориждаги ватандошларни олиб келиш бўйича навбатдаги чартер рейслар рўйхати эълон қилинди

Фото: KUN.UZ 17 августдан 30 августга қадар Ўзбекистон фуқароларини хориждан олиб келиш бўйича чартер рейслар …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари