Главная / Жамият / Лицензия талаб қилинадиган фаолият турлари рўйхатига қурол ва ўқ-дориларга алоқадор ўзгартиш киритилди
Место рекламы

Лицензия талаб қилинадиган фаолият турлари рўйхатига қурол ва ўқ-дориларга алоқадор ўзгартиш киритилди

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун Президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.

“Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартишга кўра, фуқаровий ҳамда хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш 2020 йил 30 январдан лицензияланиши талаб қилинадиган фаолият тури саналади.

9d7uy17bfwoo6n_y0nulgawysdhaglzc

Ҳозир рўйхатда ов ва спортга мўлжалланган ўқотар қуролни ҳамда унинг ўқ-дориларини, шунингдек совуқ қуролни (пичоқларнинг миллий турларидан ташқари) ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш назарда тутилган.

“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартишларга кўра ижро жараёнига жалб қилинган мутахассис ёзма хулосасини тақдим этиш муддати давлат ижрочиси қарори билан танишган кундан бошлаб 15 кун этиб белгиланди.

Илгари муддат ўрнатилмаган.

Шунингдек, 2019 йил 1 октябрдан бошлаб ижро ишини юритишни қўзғатиш тўғрисидаги билдиришнома унинг жўнатилганлиги ва қабул қилиб олинганлиги фактини қайд этиш имконини берувчи махсус автоматлаштирилган тизимдан фойдаланган ҳолда ундирувчининг ёки қарздорнинг электрон почтаси ёки мобиль телефонига қисқа хабар тарзида юборилади.

Қонун билан шунингдек, ижро жараёнига медиация институтини жорий этишга оид қўшимчалар киритилди.

Бунда профессионал медиаторнинг иштироки албатта талаб этилади.

“Медиация тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартишга кўра ижро жараёнида медиация тартиб-таомили амалга оширилган тақдирда, уни амалга ошириш даврида ижро ишини юритиш тўхтатиб турилади, шунингдек медиацияни амалга ошириш муддати кўпи билан 15 кунни ташкил этади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Nush

Check Also

g0zixvuneyvlhblxvnlioefe8axodoru

Ўзбекистон ЕХҲТ билан яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини тасдиқлади

2019 йилнинг 10 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов мамлакатда …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари