Главные новости
Главная / Жаҳон / Леонардо Ди Каприонинг «Оскар»и олиб қўйилди
Место рекламы

Леонардо Ди Каприонинг «Оскар»и олиб қўйилди

Америкалик актёр Леонардо Ди Каприо АҚШ федерал ҳукуматига 1954 йилда «Портда» фильми учун Марлон Брандога топширилган «Оскар» мукофотини қайтариб беришга мажбур бўлди. Бу ҳақда The Wrap хабар берди.

Фото: The Wrap
Фото: The Wrap

Ди Каприо ҳайкалчани совға сифатида миллиардлаб доллар билан фирибгарлик қилганликда гумонланиб, ҳибсга олинган Жоу Лоудан олган. Таъкидланишича, молиячи Малайзиянинг 1MDB давлат жамғармасидан ўзлаштирган пулларни ҳашамат учун сарф қилган. Масалан, у 250 миллион долларлик шахсий яхта ҳамда Ван Гог ва Пикассонинг асарларини сотиб олган.

Прокурорларнинг сўзларига кўра, ноқонуний маблағлар ҳисобидан Жоу Лоу «Уол-стритлик бўри» фильмини молиялаштирган. Бу фильм учун Ди Каприо «Оскар» мукофотини қўлга киритган.

Юзага келган можаролар сабабли Ди Каприо Лоудан олган барча совғаларидан шу жумладан Пикассонинг актёр томонидан Швейцарияда сақланган «Буқа бошли натюрморт» асаридан ҳам воз кешишга мажбур бўлган.

 

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Taxmin miss

Check Also

tm8f_jjbfvaxc-mx4xv-qjvf_aj9u2k

Нигерияда қароқчилар томонидан ўғирланган турк денгизчилари озод этилди

Нигерия соҳиллари яқинида ўғирлаб кетилган 10 нафар турк денгизчиси озод қилинди. Бу ҳақда Anadolu ахборот …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари