Главные новости
Главная / Жаҳон / Ленинград вилоятида яшин уриши натижасида Ўзбекистон фуқароси вафот этди
Место рекламы

Ленинград вилоятида яшин уриши натижасида Ўзбекистон фуқароси вафот этди

7 июнь куни Ленинград вилоятида қурилаётган объектда яшин уриши натижасида 1995 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Зуҳриддин Юсупов вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга таяниб ТИВ хабар берди.

Қайд этилишича, Бош консулхона ўлим факти юзасидан текширув ўтказаётган Сосновоборск туманлараро тергов бўлими билан алоқа ўрнатган ва вазиятни назоратга олган.

7ly8fylxssezumwtayin-ocjhretgfwj

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради ва Россиянинг Шимоли-ғарбий федерал округи (Архангелск вилояти, Калининград вилояти, Карелия Республикаси, Коми Республикаси, Ленинград вилояти, Мурманск вилояти, Ненец автоном округи, Новгород вилояти, Псков вилояти, Санкт-Петербург шаҳри, Вологда вилояти) ҳудудида жойлашган фуқароларимиз зарур вазиятларда мамлакатимизнинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонасига +7-965-029-41-49 телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Nush

Check Also

rljv9zu9f71lm_d7a6qpqofbrdniexho

Россияликларнинг кўпчилиги «ҳа» деди. Конституция бўйича референдум натижалари эълон қилинди

Мамлакатда асосий қомусга ўзгартиришлар киритилади. Россияликларнинг кўпчилиги Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлади. Фото: Reuters …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари