Главная / Спорт / Ла Лига. «Реал» «Эль-Класико»да «Барса»ни мағлуб этиб, пешқадамга айланди
Место рекламы

Ла Лига. «Реал» «Эль-Класико»да «Барса»ни мағлуб этиб, пешқадамга айланди

ото: Getty Images

Испания Ла Лигаси 26-тури доирасидаги марказий ўйинда «Реал» Мадридда «Барселона»га қарши ўйинда майдонга тушди.

«Сантьяго Бернабеу» стадионида кечган учрашувнинг дастлабки бўлими тенгкурашлар остида ўтиб, дарвозабонларнинг ишончли ўйини билан ёдда қолди.

Иккинчи бўлим эса мезбонларнинг ҳужумлари остида ўтди, дейиш мумкин. Мадридликлар майдон марказида устунлик қилиб, қанотлар орқали ҳужумларни тўхтатишмади. Ниҳоят, 71-дақиқада Тони Крооснинг ажойиб узатмасидан кейин Винисиус ўнг қанотдан жарима майдонига ёриб кириб, зарба йўллади – тўп Пикега тегиб тер Штеген дарвозасидан жой олди – 1:0.

Ўйин минимал ҳисобда якунланиши арафасида Зидан Марианони майдонга туширди. 90+1-дақиқада майдонга тушган Мариано сўнгги дақиқада ўз голи билан «Реал»га ишончли ғалабани тақдим этди – 2:0.

Якунда «Эль-Класико»да Винисиус ва Мариано томонидан киритилган голлар Мадрид клубига муҳим ғалабани тақдим этди. Натижада «Реал» турнир жадвалида очколар сонини 56тага етказиб, 1-ўринга чиқиб олди. «Барселона» эса 55та очко билан 2-ўринга тушди.

Қайд этиш жоиз, «Реал» Мадридда ўтган сўнги уч ўйинда илк марта «Барселона»ни мағлуб этишга эришди.

Ла Лига. 26-тур. 1 март (якшанба)

Реал Мадрид – Барселона 2:0
Голлар: 1:0 – 71 Винисиус Жуниор, 2:0 – 90+2 Мариано.
Реал Мадрид – Куртуа, Варан, Карвахаль, Рамос, Марсело, Вальверде, Каземиро, Иско (Модрич, 79), Кроос, Винисиус Жуниор, Бензема (Мариано, 90+1)
Барселона – тер Стеген, Семеду, Умтити, Пике, Альба, Артур (Ракитич, 80), де Йонг, Бускетс, Видаль (Брэйтуэйт, 69), Месси, Гризманн (Фати, 81).
Огоҳлантиришлар: Винисиус Жуниор (10), Карвахаль (19), Альба (19).


Ла Лига. Турнир жадвали
Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

_idygy3rvdlyajgz_7ipiy-tsg8rmja6

«Ҳумо» плей-офф ўйинларини Тошкентда ўтказа олмайди

Фото: hchumo.uz Коронавирус хавфи туфайли 2020 йил 5 март куни Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари