Главная / Жамият / Кузнинг антиқа неъмати: Қувада данаксиз анор етиштириляпти
Место рекламы

Кузнинг антиқа неъмати: Қувада данаксиз анор етиштириляпти

Фарғонанинг Қува тумани анорлари билан машҳур. Бу ерда етиштириладиган анорларнинг довруғини билмайдиган кам топилса керак.

Туманда анорчиликка ўтган асрнинг 30-йилларида асос солинган бўлиб, охирги йилларда Қуванинг дашт-адирлари, тошлиқ ерларига анор кўчатлари экилиб, бу соҳада янгича босқичга киришилди.

Бугун Қува–Фарғона–Марғилон йўллари, Қува–Шаҳрихон–Марҳамат йўлларида қуваликларнинг яратувчанлик мўъжизаларига гувоҳ бўласиз. Ҳа, битта уруғни ерга қадаб, уни кўкартириб, пайвандлаб, мевали кўчатга айлантириш учун ҳам катта сабот, меҳнатга ижодкорона ёндашув керак. Қува анорлари хорижда ҳам маълум ва машҳур экани бежиз эмас.

Айни пайтда туманида куз неъматининг 30дан ортиқ тури парваришланяпти. Эътиборлиси, етиштирилган ҳосилнинг ички эҳтиёждан ортган қисми Корея Республикаси, Россия сингари мамлакатларга экспорт қилинмоқда.

Қувада анорнинг бошқа жойларда учрамайдиган тури борлигини эшитганмисиз? Бундан ўн йил олдин андижонлик боғбон қувада миришкорлар анорнинг антиқа – ичида уруғи йўқ навини етиштиришини айтганди.

Ҳар сафар Фарғонага йўлимиз тушганида ўша анорни изладик. Сўрадик-суриштирдик. Куни кеча қувалик дўстларимиз охири ўша ажойиб анордан топиб, бир тўплам бериб юборишибди. Еб кўрдик: мўжиза, ичида уруғи йўқ экан. Мазаси ҳам бошқача ширин.

Боғини, боғбонини сўрамай турасиз. Яқин кунларда ўша анорзорнинг ўзидан репортаж қилиш ниятимиз бор.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

bgb_9oneg7tpcdbgufi2aoz1-64xrg9s

ДТМ: Тест синовлари натижалари бўйича ишлар якунланди

Давлат тест маркази абитуриентларнинг имтиҳон натижалари бўйича ишлар тугатилгани, лекин ижодий имтиҳон натижалари энди ягона …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари