Главные новости
Главная / Жамият / Кунига ҳеч бўлмаганда 15 дақиқа пиёда юриш учун 15 сабаб
Место рекламы

Кунига ҳеч бўлмаганда 15 дақиқа пиёда юриш учун 15 сабаб

Пиёда юриш – А нуқтадан Б нуқтага ҳаракатланиш усулигина эмас. У сизга кўпроқ нарса бериши мумкин, дейди Лайфхакер.


Фото: Unsplash

1. Кайфиятни кўтаради

Сайрлар кайфиятни кўтаради, айниқса, спортзалда эмас очиқ ҳавода бўлганида. Бундан ташқари, у депрессияда ёрдам берувчи восита саналади.

2. Ижодкорликни оширади

Агар илҳомни йўқотиб қўйиб, уни қандай қилиб қайтаришни билмасангиз ёки ғояни ҳаётга мос лойиҳага айлантиришга интилаётган бўлсангиз, сайрга отланинг. Пиёда юриш фикрлашнинг конвергент ва дивергент турларини яхшилайди. Айнан улар ижодкорлик билан боғлиқ.

3. Аллергияга қарши курашишда ёрдам беради

Аллергия мавсумида уни қўзғатувчилардан ҳимояланиш, аксириш, кўз ёши ва қичишишлардан халос бўлиш учун уйда “яшириниб олиш” истаги пайдо бўлади. Бироқ олимлар бу стратегияни қўллаб-қувватлашмайди. Тадқиқот натижаларига кўра, юриш ва югуриш аллергия белгиларининг олдини олади.

4. Метаболик синдром эҳтимолини камайтиради

Метаболик синдром – юқори қон босим, қондаги қанд миқдорининг юқори даражаси, ортиқча вазн кабиларни ўз ичига олган саломатлик билан боғлиқ муаммолар мажмуаси. У диабет, юрак қон-томир касалликлари, эрта ўлим даракчисидир. Метаболик синдром ўтириш ҳолатидаги турмуш тарзи сабабли пайдо бўлади. Унга қарши самарали ва бепул восита – аэробика машқлари мавжуд.Тез-тез юриш соғлиқ учун курашда аъло усулга айланади.

5. Умрни узайтиради

Кундалик машғулотлар умрни етти йилга узайтиришда ёрдам беради. Қўшимча йилларни завқ билан яшаш эҳтимоли юқори, чунки пиёда юрувчи кишилар ўзларини бахтли ҳис этишади.

6. Тежашда ёрдам беради

Фитнес-клуб абонементи ва тренер билан ўтказиладиган машғулотлар қиммат бўлиши мумкин. Пиёда юриш учун эса ҳеч қандай қўшимча анжомлар керак эмас. Ҳатто махсус оёқ кийим учун ҳам пул сарфлашнинг ҳожати йўқ. Ўзингизда мавжудларидан энг қулайини танлашнинг ўзи кифоя.


Фото: Unsplash

7. Ёшликни узайтиради

Тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, мунтазам пиёда юрадиган кишилар ҳужайралари нуқтаи-назаридан ўзларининг дангаса тенгқурларига қараганда анча ёш кўринишади.

8. Уйқуни нормаллаштиради

Мунтазам пиёда юрган кишилар яхши ва тиниқиб ухлашади. Уйқусизлик, уйқуга кетиш билан боғлиқ бошқа муаммолардан камроқ азият чекишади. Тўлақонли ҳордиқ эса узоқ ва соғлом ҳаётнинг асосий омилларидан биридир.

9. Зўриқишни камайтиради

Замонавий дунёда зўриқишни камёб ҳодиса деб бўлмайди, у жисмоний ва руҳий саломатликка жиддий зарар етказади. Юриш – тинчланишнинг тезкор ва самарали усули. У кортизол даражасини нормаллаштириш ва онгни тозалашга ёрдам беради.

10. Мия фаолиятини яхшилайди

Юриш нафақат тана, балки мия учун ҳам фойдали. Мунтазам сайрлар хотира, англаш, ўрганиш кўникмаларини яхшилайди, шунингдек, деменция ва Альцгеймер касаллиги ривожланиши эҳтимолини камайтиради.

11. Оғриқни қолдиради

Сурункали оғриқдан азият чекувчи одамнинг хаёлига ҳам келмайдиган усул бу – мунтазам сайрлар. Бироқ олимлар юриш ҳам қисқа муддатли, ҳам узоқ муддатли истиқболда ёрдам беришини аниқлашган. Ҳатто сайрлар сизни оғриқдан бутунлай халос қилмаса ҳам уни яхшироқ енгиш имконини беради.

12. Суякларни мустаҳкамлайди

Мустаҳкам суяк тўқимаси суякларни кучли қилади ва остеопороз, умуртқа деформацияси ва таянч-ҳаракат аппаратининг бошқа муаммоларини бартараф этишда ёрдам беради. Юриш – суякларни мустаҳкамлаш усулларидан бири.


Фото: Unsplash

13. Кўриш қобилиятини яхшилайди

Кўриш қобилиятининг ёш билан боғлиқ муаммолари эрта-кечми ҳар бир инсоннинг бошига тушади. Бироқ мунтазам аэробика машқлари, жумладан, юриш ҳам кўзларни узоқ вақт давомида соғлом ҳолда сақлашга ёрдам беради. Тадқиқотларга кўра, мунтазам сайр қилган кишилар тўр парданинг дегенерацияси ва ёш ўтиши билан кўриш қобилиятининг йўқотилишидан камроқ азият чекишган.

14. Вақтни яқинлар билан ўтказиш имконини беради

Ёлғиз юришнинг кўплаб афзалликлари мавжуд. Бироқ кўпчилик бўлиб сайр қилиш анча қизиқарли. У компьютер ва телевизор каби чалғитувчи омилларни истисно қилиб, дўстлар ва оила аъзолари билан мулоқот қилиш имконини яратади.

15. Касалликларнинг олдини олади

Жисмоний фаоллик саратон, диабет, юрак ва ўпка касалликларининг олдини олувчи сеҳрли хапдори деб аталади. Ҳақиқий дорилардан фарқли равишда сайрнинг қўшимча таъсири йўқ, уни олиш учун рецепт ҳам шарт эмас.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Nush

Check Also

z4dbqewufsbhlqeesvjpueee6tuszbez

Олимлар инсон учун зарарли ичимликларни маълум қилишди

Олимлар бир нечта тажрибалар ўтказиб, инсон организми учун зарарли 5 та ичимлик рўйхатини тузишди. Аниқланишича, …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари