Главные новости
Главная / Жамият / Кучли бренднинг йўқлиги ва валюта хавфи: Fitch халқаро рейтинг агентлиги UzAuto Motors’нинг заиф жойларини айтди
Место рекламы

Кучли бренднинг йўқлиги ва валюта хавфи: Fitch халқаро рейтинг агентлиги UzAuto Motors’нинг заиф жойларини айтди

Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлиги биринчи бор UzAuto Motors’нинг узоқ муддатли хорижий ва миллий валютадаги кредит рейтинглари даражасида «B+» прогнозли «Барқарор» мақомини тасдиқлади. Бу ҳақда агентлик пресс-релизига таяниб, Spot хабар берди.

lqzjn6d1m7phktbtg-gz9z0z4_ke5y_o_medium-680x385-680x385Таъкидланишича, компаниянинг бизнес-профили кўп жиҳатдан ассортименти торлиги ва битта мамлакатга мўлжалланган савдолари сабаб бошқа автомобиль ишлаб чиқарувчиларга нисбатан кучсиз ҳисобланади. Шунингдек, кучли бренд йўқлиги ҳам унга салбий таъсир кўрсатмоқда, бу эса бошқа компаниялар билан потенциал рақобатни чеклайди.

«UzAuto Motors’нинг операцион фаолияти тўлиқ технологиялар ва Америка концерни ноу-хауларидан фойдаланишни таъминлайдиган GM билан ҳозирда мавжуд узоқ муддатли лицензион келишувга боғлиқ», — деб ҳисоблайди Fitch.

Агентликнинг таъкидлашича, биринчи навбатда Ўзбекистонга бўлган мўлжал компаниянинг географик диверсификациясини кескин чеклайди, чунки мамлакатда савдолар беқарор.

Бу қисман экспорт билан компенсация қилинади, бироқ унинг умумий ҳажмдаги улуши сўнгги икки йилда, тахминан, 5 фоизга камайган. Fitch UzAuto Motors’нинг 2023 йилда экспорт ҳажмини 16 фоизга ошириш борасидаги режасини ижобий баҳолайди, чунки бу «барча тухумларни битта саватда сақламаслик» имконини беради.

Шунингдек, таҳлилчиларнинг ҳисоблашича, бозорнинг режалаштирилган либерализацияси савдолар ва компания даромадига таъсир қилиши мумкин, UzAuto Motors’нинг ўзи эса долларда сотиб олиб, сўмда сотгани учун валюта хатарига дуч келади. Fitch маълумотларга кўра, операцион харажатларнинг 60 фоизга яқини хориж валютаси ҳисобига тўғри келади. Агентликнинг ҳисоблашича, нархларни кўтарилишига валюта курси йўқотишлари таъсир кўрсатади.

Fitch’нинг таъкидлашича, компаниянинг бизнес-профили жаҳондаги бошқа автомобиль ишлаб чиқарувчиларга қараганда анча кучсиз, жумладан, GM, Ford Motor Company (BB+/салбий), Renault (BB/салбий) ва Jaguar Land Rover Autoмотиве (B/салбий).

Компанияни Fitch рейтингидаги муқобил рақобатчилари билан тўлиқ таққослаб бўлмайди, чунки ишлаб чиқарилаётган моделлар бренди ва уларга боғлиқ технологик тажриба унга тегишли эмас. Бундан ташқари, ички бозорда монопол эканлигига қарамай, UzAuto Motors бошқа муқобилларидан анча кичик кўламга эга.

Шу билан бирга, таҳлилчиларнинг тасдиқлашича, бошқа ишлаб чиқарувчилардан фарқли ўлароқ компания пандемиядан деярли зарар кўрмаган, 2020 йилда сўмнинг қадрсизланиши фонида доллар кўринишидаги даромад камайган бўлса-да, савдолар ҳажми 5 фоизга ошган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

7c1cb0a491ce9604

Аксарият ҳайдовчилар Check Engine лампочкасига эътибор қаратмаслиги маълум бўлди

Check Engine лампочкаси двигатель ёки бошқа носозликларга оид муммолардан огоҳлантириши мумкин, бироқ статистика кўпчилик ҳайдовчилар …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари