Главные новости
Главная / Спорт / Криштиану Роналду Испанияда солиқлардан қочганлиги учун 2 йиллик шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинади
Место рекламы

Криштиану Роналду Испанияда солиқлардан қочганлиги учун 2 йиллик шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинади

«Ювентус» ҳамда Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Испанияда солиқлардан бўйин товлаши бўйича очилган жиноят иши доирасидаги айбловларни тан олди, деб ёзади AS нашри.

Фото: Twitter/@juventusfc
Фото: Twitter/@juventusfc

33 ёшли португалиялик футболчи 2019 йил 14 январь куни Мадридда бўладиган судда ўз айбини расман тан олади. Унга 2 йиллик шартли қамоқ жазоси тайинланади.

Роналдуга 14,7 миллион евро миқдоридаги солиқлардан қочганлиги борасида айблов эълон қилинган бўлиб, футболчи ҳозиргача Испания ғазнасига 13,4 миллион еврони тўлашга улгурди.

Испания қонунларига кўра, Роналду тергов билан келишувни тасдиқлаш учун суд олдига чиқиши керак. Роналду аввалроқ жиноий иш очмаслик учун 375 минг евро тўлашга тайёр эди, аммо унинг таклифи рад этилган. Криштиану ҳибсга олинмайди. Агар у яна бир бор Испаниянинг солиққа оид қонунларини бузса, ҳақиқий қамоқ жазосини олади.

 

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Taxmin miss

Check Also

w5-acr4ssaadx0fv9tpf05sg6r-nmsx2

«Ливерпуль» ЕЧЛда ғолиб бўлиш орқали қанча пул ишлаб олди?

Европа Чемпионлар лигасининг 2018-19 йилги мавсумининг Мадриддаги «Ванда Метрополитано» ўйингоҳида кечган финалида «Ливерпуль» «Тоттенҳэм»ни мағлуб …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари