Главные новости
Главная / Жамият / Коронавирус эпидемияси вақтида бир марталик қўлқоп тақиш фойда берадими?
Место рекламы

Коронавирус эпидемияси вақтида бир марталик қўлқоп тақиш фойда берадими?

Бугунги эпидемия даврида коронавирусдан сақланиш учун ҳимоя воситаларини қўллаш қоидаларига қатъий амал қилиш муҳим ҳисобланади. Бу борада қўлқопларнинг ўрни қандай? «Дарё» Meduza’да эълон қилинган мақолани таржима тариқасида тақдим этади.

Баъзи одамлар қўлқоплар коронавирусдан ҳимояланишда ёрдам беради, шу сабабли уйдан ташқарида қўлқоп кийиб юриш керак деб ҳисоблайди. Демак, буни текшириб кўрамиз.

Фото: Google Photos

Аслида, қўлқоп зарурми?

Афтидан йўқ, керак эмас. Тўғрироғи, турли тиббиёт ташкилотлари қўлқопларни қуйидаги хавфли ҳолатлардагина тақиш керак, деган тавсияни бермоқда:

  • агар сиз беморлар билан бевосита ишласангиз;
  • агар сиз бемор билан бирга яшаётган бўлсангиз ва сиз уйни тозалашингиз керак бўлса, беморнинг кир кийимини ушлаш ва тозалашга тўғри келса, унинг идишларини ушлашга ва ювишга тўғри келса, унинг чиқиндиларини ташлашингиз зарур бўлса.

ЖССТ бошқа ҳолатларда қўлқоп тақиш керакми, деган саволга алоҳида жавоб бериб ўтган: «Йўқ, сизни COVID-19’дан резина қўлқопдан кўра, қўлларни совунлаб ювиш яхшироқ ҳимоя қилади». Алоҳида экспертлар ҳам ушбу фикрни маъқуллаган.

Хўш, нега?

Чунки катта эҳтимол билан бу барибир самара бермайди. Тиббиёт ходимлари хавф юқори бўлган вазиятларда ва асосан икки сабабга кўра қўлқоп тақади:

  • қон ва бошқа биологик суюқликлар тегмаслиги учун ва токсик препаратлар терига тегиб кетмаслиги учун;
  • хавфли вирус ва бактерияларни тоза юзаларга ҳамда бошқа беморларга ўтмаслиги учун. Бунинг учун қўлқоплар бошқа шахсий ҳимоя воситалари билан биргаликда тақилади. Шахсий ҳимоя воситаларига кўзойнак ёки юзни тўсувчи шаффоф қалқон, ниқоб ёки респиратор, халат ёки тиббий костюм киради.

Тиббиёт ходимларида қўлқоп тақишга бўлган талаб жуда қатъий. Масалан, битта бемор кўриги учун камида бир жуфт қўлқоп кетади. Боз устига, қўлқоп таққан ҳолда эшик тутқичи, чироқ дастаклари ва бошқа буюмларга тегиниш, ушлаш мумкин эмас. Акс ҳолда, ушбу буюмлар ҳам худди кир қўллар сингари хавфли вирус ва бактерияларнинг тарқалиш манбайига айланиб қолади. Нима бўлган тақдирда ҳам қўлқоплар тиббиёт ходимларини тўлиқ муҳофазаламайди, шунинг учун улар қўлларини тез-тез ва тўғри ювиши зарур.

Агар қўлқопдан нотўғри фойдаланилса, бундан айтарли наф чиқмайди (кўпинча одам ўзи тушунмай шу ишни қилса, одатда, нотўғри фойдаланади). Қўлқоп тақиб ҳам одам вирус ва бактерияларни фаол ташиб юриши мумкин.

Баъзан юзга камроқ тегиниш учун исталган турдаги қўлқоплар тақиш тавсия қилинади. Лекин бу тавсия ҳаммага ҳам ёрдам беравермайди, чунки одамлар бунда ҳам юзга тегишда давом этади. Бу эса юзга кир қўл билан тегиниш ва унга шиллиқ вирус ва бактерияларни элтиб қўйиш билан тенг. Баъзилар кўзи ёки бурнини қашиш учун қўлқопни ечиб туради, оқибатда, қўлқопнинг ички юзасини кирлатади холос.

Одам қўлқопни ечаётганида унинг қўллари қўлқопсиз ишлагандек даражада бўлмаса ҳам барибир сезиларли ифлосланади. Шу сабабли оддий турмуш шароитида қўлларни ўз вақтида ва тўғри ювиш муҳим.

Агар бу зарурият бўлса, уй шароитида қўлқопни қандай тақиб юриш (ёки ечиш) керак?

Қўлқоп ўз вазифасини бажариши учун бир неча қоидага амал қилиш даркор:

  • Қўлқопни тақишдан аввал қўлларингизни ювинг.
  • Бир марталик қўлқопни фақат бир марта ишлатинг.
  • Агар сиз уйда беморга қараётган бўлсангиз, кўп марталик қўлқопдан ҳам фойдаланишингиз мумкин, бироқ ундан ҳар сафар фойдалангандан кейин яхшилаб совунлаб ювиш ва натрий гипохлоритнинг 0,1 фоизли эритмаси билан артиш керак.
  • Қўлқопни тўғри ечиш зарур: қўлқопни ташқи қисмида ушлаб, уни четидан тортинг, уни бармоқларга олиб боринг, шу тарзда ечилмаган қўлқоп бармоқлари учи билан иккинчи пойини ҳам ярмигача тортинг, бир қўлингиздан қўлқопни охиригача ечинг, кейин эса қўлқопсиз қўл билан иккинчи пойини ҳам ечиб ташланг.
  • Қўлқопни ечгандан кейин, албатта, қўлларингизни яхшилаб совунлаб ювинг.
Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

alhyvgp9pgb2alzpw3iz3o0hbqx7jnsl

Ошхоналар, буюм бозорлари ва жамоат транспортига рухсат йўқ. Амалда қоладиган карантин талаблари рўйхати

Ўзбекистонда карантин даврида ижтимоий масофа сақлаш, уч кишидан ортиқ йиғилмаслик, фуқароларнинг тиббий ниқобдан ҳамда антисептик …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари