Главная / Жаҳон / Конгода шахта ўпирилиши оқибатида 43 киши ҳалок бўлди
Место рекламы

Конгода шахта ўпирилиши оқибатида 43 киши ҳалок бўлди

Конго Демократик Республикаси жанубидаги Луалаба вилоятида шахта ўпирилиши оқибатида 43 нафар ноқонуний кончи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Actualiteпортали хабар берди.

Вилоят губернатори Ришар Муйеж Мангес Мансанинг таъкидлашича, шахтада ишлар тақиқланганига қарамай ноқонуний кончилар томонидан иш олиб борилган.

xkgssvk8v6xtljvqamjxut67usp7wyxe

Губернатор навбатдаги марта шахтада ноқонуний иш олиб боришни тўхтатишга чақирган.

Ўпирилган шахта Kamoto Copper Company (KCC) компаниясига тегишли бўлган. Компания Луалабада мис ва кобалт қазиб олиш билан шуғулланади. 2018 йил ноябрда компания Конгодаги лойиҳаси доирасида уран аниқлангандан кейин кобалт экспортини ва сотишни вақтинчалик тўхтатган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Nush

Check Also

lujhdqjyz4s1f51bxk3uhw41ukivjrvs

Байден илк бор Трампга импичмент эълон қилишга чақирди

АҚШ президенти лавозимига номзод Жо Байден Украина раҳбариятидан унинг ўғли Хантер Байденга нисбатан тергов ўтказилишига …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари