Главная / Сиёсат / «Кластер мулкини Қарши туманида қолдириш масаласи муҳокама қилинди». Ҳоким бошчилигидаги депутатлар тадбиркор мулкини тортиб олишни ҳам мақсад қилганмиди?
Место рекламы

«Кластер мулкини Қарши туманида қолдириш масаласи муҳокама қилинди». Ҳоким бошчилигидаги депутатлар тадбиркор мулкини тортиб олишни ҳам мақсад қилганмиди?

Sulton Тех Group иши бўйича чиқарилган суд қарорини муҳокама қилган Халқ депутатлари Қарши туман кенгаши тадбиркор Нурбек Эргашев раҳбарлигидаги кластернинг тумандаги мулкларини ҳудудда олиб қолишни мақсад қилган. Бу ҳақда «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган депутат Феруза Аҳмедова маълум қилди.

Фото: Қашқадарё вилоят ҳокимлиги

Депутатнинг айтишича, Халқ депутатлари туман кенгашининг олтинчи чақириқ, ўнинчи сессиясида кластер мулкларини Қарши туманида қолдириш масаласи ҳам муҳокама қилинган.

Sulton Тех Group корхонаси раҳбари Нурбек Эргашевнинг Қарши туманида қандай мулклари борлигини билмаймиз, аммо билганимиз давлат Конституциясида мулк ҳуқуқи кафолатланган.

Эслатиб ўтамиз, Sulton Тех Group ишини кўриб чиққан Қарши туман Маъмурий суди ҳоким ва ҳокимлик мансабдорларига кластер фаолиятига аралашмаслик мажбуриятини юклаб, Silver fiber agro кооперацияси гувоҳномасини бекор қилганди.

Абдураҳим Эркаев

Фото: Қашқадарё вилоят ҳокимлиги

Сессияда иштирок этган депутатлар — Феруза Аҳмедова ҳамда Дилором Тилаковаларнинг маълумот беришича, кластер мулкини тортиб олишдек эски замон сарқити муҳокама қилинган сессия ишида сенатор Абдураҳим Эркаев ҳамда туман прокурори ҳам иштирок этган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

a3-_dws0baiyhojhsghtnqwxdw-t0lcy

Хориждаги ватандошларни олиб келиш бўйича навбатдаги чартер рейслар рўйхати эълон қилинди

Фото: KUN.UZ 17 августдан 30 августга қадар Ўзбекистон фуқароларини хориждан олиб келиш бўйича чартер рейслар …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари